Питер Хюистра: "Футболчилар "Зенит" билан баҳсда яхши юклама олишди"
25 янв 2021 12:21
Новости
Питер Хюистра: "Футболчилар "Зенит" билан баҳсда яхши юклама олишди"
"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра "Зенит" билан назорат баҳасидан кейин ўйин ва жамоанинг тайёргарлиги хусусида тўхталди.
"Йиғинда биринчи ўйинни Россия чемпиони "Зенит"га қарши ўтказдик. Илк баҳс бўлгани учун қийин бўлди. Футболчилар яхши ишлашди, бир бўлимдан тўлиқ юклама олишди. Машғулотларни бошлаганимизга қисқа вақт бўлганини ҳисобга олсак, бу биз учун яхши синовга айланди.
Драган Черан ва Аброр Исмоиловнинг жароҳатларига тўхталсам, Драган умумий гуруҳга қўшилиш учун ишламоқда. Аброр эса тиззасидан жароҳат олган, шифокор ва физиотерапевт билан тер тўкмоқда. У 1-2 ҳафтада майдонда тўлиқ машқ қилишни бошлайди. Қолган футболчилар соғ-саломат. Йиғинда қийин бўлади. Мавсумга яхши ҳолатда кириб борадиган тайёргарликка эга бўлишимиз керак",- дейди Питер Хюистра.
Комментарии