RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  0 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  321 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  6 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  25 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Питер Хюистра: "Биздан олдинги ўйинда қўполлик ҳеч кимга кўринмаганди, лекин бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди" Новости

Питер Хюистра: "Биздан олдинги ўйинда қўполлик ҳеч кимга кўринмаганди, лекин бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди"

ОЧЛ 1/4 финалида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра иштирок этиб қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ўйинни яхши бошладик. Ҳаммаси биз кутгандек кетаётганди, бироқ кутилмаганда футболчимиз қизил карточка олиб режаларимиз ўзгариб кетди. Бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай охиригача курашдик ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, Осиё чемпионлар лигасида ўзимизни кўрсата олдик. Афсус, чорак финалда мусобақа билан хайрлашяпмиз, лекин бу жамоа келажакда кўп нарсага қодир дея оламан.


- Қизил карточка кўрсатилган вазият бўйича фикрингиз? 

- Мен ўша вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Лекин VAR ёрдамида ҳакам қарор чиқариб "сариқ"ни "қизил"га ўзгартирди ва футболчимизни четлатди. Фақат шуни айтишим мумкин, холос.


- Ўйиндан сўнг Машарипов билан гаплашдингизми? 

- У жуда хафа. Ниҳоятда тушкун кайфиятда ва жамоага ёрдам бера олмаганидан хафа. Албатта, Машарипов четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман, биздан олдин шу стадионда "Ал Насср" - "Ал Аҳли" учрашуви ўтказилди ва унда ҳам VAR кўриб чиқса бўладиган қўполлик кузатилди. Лекин негадир ҳеч ким миқ этмади. Аммо бизнинг футболчимиз шундай қўполлик қилганида дарҳол ўйинни тўхтатиб VARга мурожаат қилишди. Натижада VARдан фойдаланиш бизда икки хил таассурот уйғотди. Яъни, бу технология кимга қанақа экандек туюляпти. 


- Иккинчи таймда Ҳожимат Эркинов майдонга тушиб жамоага анча ёрдам берди. Уни олдинроқ тушириш имкони бормиди? Ва унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Биз Ҳожиматни анчадан бери биламиз. Уни бекорга ижарадан қайтариб олмадик. Биз бу футболчига ишонамиз. Иккинчи таймда уни майдонга туширдик ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика