Пирс Морган Роналдунинг 2023 йилдаги натижалари ҳақида: "Ахир у МЮда "муаммо" бўлгандику. Улар тен Хагни хайдашлари керак эди"
14 окт 2023 21:45
Новости
Пирс Морган Роналдунинг 2023 йилдаги натижалари ҳақида: "Ахир у МЮда "муаммо" бўлгандику. Улар тен Хагни хайдашлари керак эди"
Журналист Пирс Морген "Манчестер Юнайтед"нинг Криштиану Роналдуга бўлган муносабати учун яна МЮни танқид қилди.
Телебошловчи португалияликнинг 2023 йилдаги статистикасига оид постга фикр билдирди: Роналду 2023 йилда барча турнирларда 42та баҳсда майдонга тушиб, гол+пас тизимида 46 очко ишлади.
"Ахир у МЮда "муаммо" бўлгандику. Улар тен Хагни ҳайдаб, Роналдуни сардорга айлантиришлари керак эди" - деб ёзди телебошловчи.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик футболчи ўз интервьюсида “Юнайтед” раҳбарияти ва инфратузилмасини, собиқ ва амалдаги бош мураббийлар Ральф Рангник ва Эрик тен Хагни танқид қилган, шунингдек, “Манчестер Сити”га амалга ошмай қолган трансфер ҳақида гапирган эди. Ушбу интервьюдан сўнг Роналду “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорликни тугатганди.
Комментарии