RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Пиоли "Милан"нинг энг яхши мураббийи бўла олди-ми? Новости

Пиоли "Милан"нинг энг яхши мураббийи бўла олди-ми?

2019 йил 9 октябрь куни Стефано Пиоли икки йилга "Милан" мураббийи этиб тайинланганди.

Белгиланган вақт мобайнида "россонери" Пиоли қўл остида 97 ўйин ўтказди ва ҳар учрашувда ўртача 1.97 очко тўплади. Бу 1994 йилдан буён 50дан ортиқ ўйин ўтказган мураббийлар орасида иккинчи энг яхши кўрсаткич эди (биринчиси — Фабио Капелло ва ҳар ўйин учун 2,02 очко).



Қуйидаги жадвал орқали Стефано Пиоли "Милан"да ўтган 2 йил мобайнида қанчалик ажойиб ишлаганини кўришингиз мумкин:


1. Италия чемпионатида икки йил ичида 155 очко тўплади — "Интер"дан кейин иккинчи энг яхши натижа. У "Ювентус"дан ҳам олдинда!

2. "Милан" икки йил мобайнида А Серия 76 учрашувидан нақд 46тасида (!) ғалаба қозонди — фақат "Интер"да кўпроқ. "Юве" билан эса тенг.

3. Чемпионатдаги мағлубиятлари (13) сони бўйича фақат "Интер"да яхшироқ натижа, "Аталанта" билан баробар.

4. Ўтган икки йил ичида урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ бироз камтарроқ (+63) — А Серияда бешинчи ўрин. Лекин пенальтини ҳисобга олмаганда, яратилган вазиятлар фарқи (+41.66 NPxGD) топ-клублар орасида фақат "Лацио"дан кейин.

5. Берилган зарбалар ва ўз дарвозасига зарба беришга қолдирилган имкониятлар нисбати ҳам унчалик яхши эмас (жами +282).

6. "Қуруқ ўйинлар" сони бўйича (27та қуруқ ўйин) Италияда энг яхшиси!

7. Топ-рақибларига қарши баҳсларда очколар бўйича А Сериянинг тўртинчи ўринида — ҳар ўйинда ўртача 1.46. Стефанонинг "Милан"даги дастлабки икки ойи бунга катта таъсир кўрсатди, улар еврокубоклар зонасидаги жамоаларга қарши 5 ўйинда атиги 1 очко тўплашганди.  

8. Шу билан бирга, сўнгги икки йил ичида таркиб учун пул сарфлаш бўйича "Милан" 4-5 ўринни банд этиб турибди. Бу клуб нисбатан камроқ харажат билан ҳам ижобий натижага эриша олаётганини кўрсатади.



Стефано Пиолининг "Милан"даги биринчи йилида жамоа 6-ўринни эгаллади, ўтган мавсум эса кумуш медалга эга чиқди. Бу йил эса 7 турдан кейин 2-поғонани банд этиб турибди.

Агар фақат икки йиллик натижаларга эътибор қаратсак, ҳаммаси шунчаки зўр! Лекин энг асосийси, "Милан" Стефано қўл остида ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, ёш футболчилар "сифатли футбол"да янада ўсмоқда ҳамда жамоа белгиланган натижаларга эришмоқда. Қолаверса, кийиниш хонасида аввалги йилларда етишмаган тинч муҳити ҳукм сурмоқда.



"Пиоли билан муносабатимиз яхши. Аввалига ўртамизда бироз тушунмовчилик бўлганди, аммо вакт ўтган сари бир-биримизни тушуниб олдик. Ҳозир эса нима демоқчилигимизни сўзсиз ҳам биламиз", — дейди вице-сардор Давиде Калабрия. "Пиоли биз билан эканидан хурсандмиз. У бизни яхши тушунади. Уни яхши кўрамиз, у бизнинг етакчимиз", — дейди Сандро Тонали.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 23:45да "Милан" - "Верона" баҳси старт олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика