Пике келажакда "Барселона" президенти бўлиши мумкин
21 мар 14:48
Новости
Пике келажакда "Барселона" президенти бўлиши мумкин
Жерар Пике келажакда "Барселона" президенти бўлиши мумкинлигини рад этмади.
"Агар клубимга ёрдам бера олсам... Кичкиналигимдан "Барселона" мухлисиман, ҳар якшанба "Камп Ноу"га бор эдик. Қўлимдан ёрдам бериш келса, албатта бажараман.
Ҳозир мен президент бўладиган пайт деб ўйламайман. Айни дамда бор эътиборим испан медиялигасига қаратилган. Келажакда нима бўлишини билмайсан, аммо "Барселона" президентига айланиш имконияти бўлса, уни қўлдан бой бермайман.
Каталония клуби раҳбария бўлиш - катта масъулият, аммо бу ишга киришсам, клубни ўзгартириб юборган бўлар эдим. Келажакда бу вариантни кўриб чиқишим мумкин, аммо ҳозир эмас" - дейди "Барселона" собиқ ҳимоячиси.
Комментарии