Пике: “Ишларимиз беш”
07 ноя 2013 19:05
Новости
Пике: “Ишларимиз беш”
“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике, Чемпионлар лигаси ўйинлари доирасида “Милан”га қарши бўлиб ўтган ўйинни (3:1) изоҳлаб ўтди.
“Ажойиб ўйин ўтказдик, кўплаб вазиятлар ҳосил қила олдик. Фикримча “Милан” фақатгина бир маротаба бизнинг дарвоза томон зарба бера олди. Баъзи вазиятларда гол киритишга жуда яқин эдик, бироқ ҳужумни самарали якунлай олмадик. Нима бўлганда ҳам биз олға силжишда давом этаяпмиз, шу сабабли ишларимиз беш.
Мавсум давомида биз ўйин темпини янада ошириб борамиз. Мураббий ҳам ўйиндан ўйинга талабчан бўлиб бораяпти. Биз эса унинг кўрсатмаларини яхши қабул қилган ҳолда, кўнгилдагидек бажаришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Пике.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Комментарии