Пике фаолиятини тиклаб, ўзи эгалик қиладиган жамоада ўйнаши мумкин
04 янв 2023 14:11
Новости
Пике фаолиятини тиклаб, ўзи эгалик қиладиган жамоада ўйнаши мумкин
"Барселона" ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике футболчилик фаолиятини давом эттириш арафасида.
Бу ҳақда "Relevo" хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, 35 ёшли испаниялик ўзига тегишли бўлган "Андорра" клубида ўйнашни истамоқда. Уни тўхтата оладиган ягона нарса – бу жамоа ўйнайдиган Испания чемпионати иккинчи дивизионининг молиявий қоидалари билан боғлиқ муаммолар.
Пике 2022 йил охирида фаолиятини якунлади. У саккиз карра Испания чемпиони, шунингдек, жаҳон ва Европа чемпиони ҳисобланади. У 2018 йилнинг декабрида "Андорра"нинг эгасига айланган.
"Андорра" Испания чемпионати иккинчи дивизиони турнир жадвалида 21 учрашувдан кейин 29 очко билан 10-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии