Пике: "Бу ҳақиқий "Барселона"
25 фев 2022 20:50
Новости
Пике: "Бу ҳақиқий "Барселона"
Европа лигасининг 1/16 финалида "Наполи"ни мағлуб этишда ҳисса қўшган "Барселона" футболчиси Жерар Пике Каталония суперклубининг собиқ мураббийи Рональд Куман давридан фарқли ўлароқ, аввалги даражасига қайта бошлаганини таъкидлади.
- Бугун биз ДНКимизга қайтдик, бу ҳақиқий "Барселона". Биз тўпни назорат қилдик ва якунда ўз сўзимизни айтдик. Илгари собиқ мураббий қўл остида бундай ўйин намойиш қилолмагандик. Неаполда амалга оширган ишимиз биз аста-секин қайтаётганимизни билдиради", деди Пике.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ишончли тарзда "Наполи"дан устун келди ва Европа лигасининг 1/8 финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда каталонияликлар Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси билан тўқнаш келди.
Комментарии