ПФЛ ўзаро жанжал қилган "Навбаҳор" ва "Бухоро" бош мураббийларини биттадан ўйинга дисквалификация қилди
24 мая 2017 17:23
Новости
ПФЛ ўзаро жанжал қилган "Навбаҳор" ва "Бухоро" бош мураббийларини биттадан ўйинга дисквалификация қилди
Олий лига
«Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев, 11-турда «Навбаҳор»га қарши ўйиннинг танаффусида агрессив ҳаракат қилгани учун, 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, 11-турда «Бухоро»га қарши ўйиннинг танаффусида агрессив ҳаракат
қилгани учун, 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага
тортилди.
«Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев, 11-турда «Бухоро»га қарши ўйинда рақибнинг юзига қўли билан ургани учун учун, 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага
тортилди.
«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Музафарбек Музаффаров, 11-турда «Қизилқум»га қарши ўйинда агрессив ҳаракат
қилгани учун, 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага
тортилди..
Ёшлар лигаси
«Металлург» массажчиси Родион Саричев, 10-турда «Сўғдиёна» билан ўйинда бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳолат яна такрорланса қаттиқроқ жазо тайинланади.
Биринчи лига
«Орол» ҳимоячиси Мақсуд Канназаров, 11-турда «Сурхон»га қарши ўйинда жуда қўпол ҳаракат қилгани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Кубок
«Навбаҳор» ҳимоячиси Алишер Саматов, 1/8 финал босқичи доирасида «Нефтчи»га қарши ўйинда агрессив ҳаракат қилгани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Комментарии