RU

Последние новости

15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  0 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  4 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  19 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди Новости

ПФЛ кубоги финалида "Машъал" - "Шўртан" ўйнайди

ЎФФ сунъий майдонида ПФЛ Кубогининг ярим финал босқичининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ташаббусни биринчи лига вакиллари бошлаб берди. Биринчи ҳужумни Санжар Қувватов бартараф этди. 15 дақиқада Турсунмурод Ҳамдамов иккичи огоҳлантириш билан майдонни тарк этди. Қолган 75 дақиқада бир киши кам бўлиб ўтказган "газчилар" устунликка эга бўлди. 30 дақиқада яна бир бор Қувватов "Машъал" дарвозасига кетма-кет йўлланган ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлди. 45 дақиқада Зафар Тўраевнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдондан чиқариб юбора олди.

Иккинчи бўлимни ҳам 10 киши бўлиб давом эттирган "Машъал" ҳужумларни камайтирмади ва 55 дақиқада Владислав Иванов ҳимоячилардан қочиб кетиб ҳисобни очди. Шундан сўнг ўйин сурати ҳам ўзгарди. 65 дақиқада Владислав Ивановнинг пасини Шоҳруҳ Достонов дарвозага жойлаб қўйди. Учрашув якунланиши арафасида "Обод"нинг ҳужумини Шаҳбоз Норхонов чиройли тарзда дарвозага аниқ йўллади. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ярим финалда ҳам ғалабани давом эттирди.

Энди "Машъал" ПФЛ кубогининг ярим финалида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўйнайди. Бу ўйин 20 февраль куни ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтади.

ЎзПФЛ Кубоги. Ярим финал

"Машъал" - "Обод" 2:1

Ҳакам:
Рустам Тошмуҳаммедов (Тошкент).

Голлар: Владислав Иванов 55, - 1:0. Шохрух Достонов 65, - 2:0. Шаҳбоз Норхонов 85, - 2:1.

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев (Ғиёсжон Комилов 28), Шерзод Файзиев (Иқбол Бобохонов 52), Жаҳонгир Жиямуродов, Зафар Тўраев (Шоҳруҳ Достонов 60), Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртозаев (Владислав Иванов 46), Турсунмурод Ҳамдамов, Аслиддин Абдиев (Абдулла Набиев 55), Фирдавс Асадов (Зоҳир Қўзибоев 46), Аббос Шодмонов.

"Обод": Бекзод Омонуллаев, Ғайрат Умиров, Жаҳонгир Исҳоқов, Дониёр Хасанов, Шаҳбоз Норхонов, Камолиддин Тожибоев, Араик Бабаев, Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Жавлон Искандаров, Шерзод Жалилов.
Захира: Виктор Мочалов, Бахшилло Тураев, Мирзамурод Жўрабоев, Баҳодир Бахтиёров, Элбек Равшанов, Рафаел Абдураҳмонов, Зарбулла Умаров.

Четлатиш: Турсунмурод Ҳамдамов 15

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика