RU

Последние новости

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Новости

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теги :  ПФЛ Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир вақтнинг ўзида футзал мусобақаларини ҳам ўтказиб келади.

Бугунга кунга келиб футзал Олий лигаси, Биринчи лигаси, футзал бўйича мамлакат кубоги ва суперкубоги, У18 чемпионати каби мусобақалар бевосита Лига томонидан ташкиллаштирилади. 

2023/24-йилги мавсумдан бошлаб футзални янада оммалаштириш учун Лига навбатдаги қадамни ташлади ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди. Келишув асосида мамлакат футзалини тўлиқ ёритиб борадиган алоҳида расмий сайт ишлаб чиқилаётган бўлиб, тез орада у жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги сайт Ўзбекистон футзал чемпионати учрашувлари, қайдномалари, статистикаларини ўзида тўлиқ акс эттиради. Шунингдек, футзал терма жамоаларининг фаолияти ҳам четда қолиб кетмайди. Мазкур сайт ҳар бир профессионал футзалчи ҳақида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган контентга айланиб бориши режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳаваскор жамоаларни жалб этиш каби масала ҳам алоҳида ўрганиб чиқилаётганини қайд этиш керак. Сўнгги уч йилда Олий лига ва Биринчи лига анча тартибга келтирилган бўлса, эндиликда қуйи бўғинларга ҳам кириб бориш имкониятлари очилади. 


Маълумот учун, футзални оммалаштириш йўлида мусобақалар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бугун келиб Лига футзал чемпионати учрашувларини нафақат Тошкент, балки Фарғона, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Урганч каби шаҳарларида ҳам ташкил этишни йўлга қўйган. 2023/24-йилги мавсумдан бошлаб яна бир қатор шаҳарлар мазкур рўйхатга қўшилиши мумкин. Шунингдек, футзал чемпионати ўйинлари YouTube орқали жонли эфирга узатилади. Ишонамизки, Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда биз янги босқичга қадам қўямиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика