RU

Последние новости

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  0 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   10 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров билан янги мавсумдан олдин очиқ-ойдин суҳбат Новости

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров билан янги мавсумдан олдин очиқ-ойдин суҳбат

Янги мавсумдан олдин ПФЛ бош директори Омон Ғофуров www.championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- Янги мавсумдан легионерлар лимити ошиши ҳақида гап-сўзлар бор. Бу қанчалик ҳақиқат?
- Бу бор гап. 2018 йилда Суперлигада легионерлар учун лимит 3+1 эмас 4+1 бўлиши мумкин. Яқин орада бу борада расмий хабар берамиз.

- Янги мавсумда клубларнинг бадал пуллари қанча бўлади?

- Ҳозир аниқ бир суммани айта олмайман. Тахминан 500 миллион сўмга яқин бўлиши кутилмоқда. Буни ичига аёллар ва мини-футбол жамоалари харажатлари ҳам киради. Яқин бир ҳафта ичида 2018 йилнинг регламенти тайёр бўлади.

- Бизда ҳам қачондир клублар учун мукофот пуллари беришни жорий қилса бўладими?

- Барчаси молиявий ҳолатга боғлиқ. Яқинда Японияда бўлиб қайтдим. У ердаги клубларнинг маркетингига ҳавас билан қараш мумкин. Ҳозирда музокаралар кетмоқда, агар барчаси ижобий якунланса Суперлиганинг титул ҳомийси бўлади. Бундан ташқари турли компания ва ташкилотларга ҳамкорлик бўйича таклифларни юбордик. Футбол чет элда бизнес, бизда ҳам шундай бўлиши керак. Агар юқоридаги ҳомийлар билан келиша олсак сиз айтгандек совриндорларга ПФЛ мукофот пулларини тўлаши мумкин.



- Ўтган йил олий лига клублари бош мураббийларида ПРО лицензияси бўлмаса улар ишлай олишмайди дейишганди. Аммо амалда бундай бўлмади.

- ПРО лицензиясини олган мураббийлар қайта имтихон топширишади.

- Ушбу мавсум охиридан бошлаб ҳакамларнинг баллари эълон қилинмаяпти. Бунга нима сабаб бўлди?

- Биласизми, бу ФИФА стандартларига кўра амалга оширилди. Бундан кейин ҳакамларнинг баллари эълон қилинмайди. Шу пайтгача назоратчилар ҳакамларга баҳо қўйишган бўлса, эндиликда назоратчилар рефериларга ўйинлардан сўнг камчиликларини ва ютуқларини тушунтиришади. Шу ўринда яна бир янгиликни сизларга биринчи бўлиб айтишим мумкин. Янги мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг маошлари икки баравар ошади. Бу орақали уларнинг янада ҳалол бўлишларига ва ҳеч кимнинг қўлига қараб қолмасликларига ёрдам берса керак.

- Про-лигада 24 ёшдан катта футболчилар ўйнамаслиги ҳақида хабар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу борада ПФЛнинг позицияси қандай?

- Тўғри, бу борада ҳам кўплаб мурожаатлар ва муҳокамалар бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси келажаги учун шундай қарорга келгандик. Сабаби ёш футболчиларга шу орқали йўл очилмаса улар ўз вақтларини захирада кутиб ўтираверишарди. Бироқ ПФЛ клубларнинг илтимосларини инобатга олди ва янги мавсумдан бошлаб про-лигада 24 ёшдан катта футболчиларнинг ҳам ўйнашига рухсат берди. Лекин, битта жамоа сафида 60 фоиз ёшлар, 40 фоиз 24 ёшдан катта футболчилар майдонга тушишлари лозим бўлади.

- Суперлига клублари учун эса таркибда 19 ёшли футболчи шарт этиб белгиланди. Бу ёш футболчиларнинг рақобатсиз асосий таркибга киришига сабаб бўлмайдими?

- Тўғри, гапингизда жон бор. Буни ҳам жуда кўп ўйладик. Бироқ сунъий равишда ёшларни асосий таркибга қўшмасак ҳам бўлмасди. Бизда нари борса 2-3та клубда ёш футболчилар майдонга тушишади. Бу жуда кам эканлиги барчага тушунарли. Ушбу қарорга кўра 2018 йилда Суперлигада камида 12 нафар ёш футболчи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлади. Бу ҳозир ёки кейинги йил сезилмаслиги мумкин, аммо яқин йиллар ичида бу терма жамоамизга катта фойда келтиради.



- Суперлигада ўйнайдиган 12та жамоа номи аниқ бўлдими? Қуръа қачон қуръа ташланади?

- Янги мавсумда Суперлигада 12та клуб ўйнаши 100 фоиз аниқ. Фақат уларнинг номи маълум эмас. Ҳозирда клублардаги шароитлар билан танишиб чиқаяпмиз. Талабларга мос келган клублар кейинги йил Суперлигада ўйнайди. Қуръа январь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

- "Цементчи" клуби кейинги йил Суперлигада ўйнайдими?

- Қувасойга бориб клубнинг шароитлари билан танишиб чиқдик. Стадион талабга жавоб бермайди. Агар "Цементчи" Фарғонадаги "Истиқлол" стадионини ижарага олса ва қолган минимал талабларни бажарса албатта Суперлигада қатнашади. Улар биринчи лигадан ҳақли равишда элитага чиқишди. Аммо талабларни бажара олишмаса бизни қўлимиздан ҳеч нима келмайди ва қатъий чоралар кўришга мажбур бўламиз. Кўпчилик ПФЛ янги раҳбари келиб талабларни қийинлаштириб юборди деб ҳисобламоқда. Лекин бир нарсани эътиборга олинг, бу талаблар бир неча йиллардан буён ПФЛ регламентида бор. Биз фақат Суперлига клублари қошида футзал ва аёллар жамоаси бўлишини қўшдик холос. Клубларимиз бир неча йилдан буён талабларни бажармай келишгани учун ҳозир худди жуда қийин масала олдида қолгандек бўлишмоқда. Оддий мисол, мухлислар ўйинларни кечки пайт бўлишини исташади. Бу тўғри талаб ва хоҳиш. Лекин клуб стадионида прожектор муаммоси бўлса қандай қилиб биз ўша ерда кечки пайт ўйин ўтказамиз?

- Янги мавсумдан олдин Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлиб ўтадими?

- Бу борада тақвимни ишлаб чиқаётган мутахассисларимиз иш олиб боришмоқда. Агар бу ўйин учун қулай вақтни топа олсак албатта "Локомотив" ва "Насаф" ўртасидаги Суперкубоги учрашуви ўтказилади. Буни имкон қадар нейтрал стадионда ўтказамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика