Петер Шмейхель: "Ҳакам Жаҳон чемпионати финалини ўғирлади"
16 июл 2018 20:04
Новости
Петер Шмейхель: "Ҳакам Жаҳон чемпионати финалини ўғирлади"
Дания терма жамоаси собиқ дарвозабони Петер Шмейхель ЖЧ-2018 финалида ишлаган ҳакамни танқид қилди.
Унда Франция терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи бўлимда бош ҳакам Нестор Питана хорватлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилиб турган пайтдаги 11 метрлик VAR тизимига мрожаат қилинганидан сўнг белгиланди.
"Жаҳон чемпионати финали - жуда муҳим вазият. Лекин, ҳакам финални ўғирлади. Бу хорватларнинг хафсаласини пир қилди. Уларнинг олдинги ўйинларда кўрсатган барча қўшимча қуввати ва "жаҳллари" бир лаҳзада йўқолиб қолди.
Бу финал бунга лойиқ эмасди. Мен Хорватия терма жамоасига мухлислар мехри совринини топширган бўлардим. Улар оғир мехнат эвазига натижага эришиш мумкинлиги кўрсатишди ва бизни илҳомлантиришди", - деди Шмейхель.

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии