RU

Последние новости

00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:54А Серия. "Рома" - "Женоа". Асосий таркиблар маълум!  5 23:43Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  22 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  16 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  13 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  3 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  12

Петар Денчев: "Мен билан бундай интервью қилишмаган" Новости

Петар Денчев: "Мен билан бундай интервью қилишмаган"

Кеча сайтимизда "Навбаҳор" клуби посбони Петар Денчев билан бўлган суҳбатни чоп этгандик.
Шундан сўнг, дарвозабоннинг ўзи билан билан боғланиб ўз фикрларини билдирди. Дарвозабоннинг ёзганларини ўзбекчада келтирамиз:


Барчага Ассалому алайкум. Мен билан чиққан интервью умуман ҳақиқатга тўғри келмайди, мен ҳеч кимга бундай интервью бермаганман.

Мен "Навбаҳор"ни ва унинг мухлисларини қаттиқ ҳурмат қиламан. Ўзбекистон олий лигасининг савияси юқори, бу ердаги шароитлар ажойиб ўзимни бу ерда уйдагидек ҳис қилаяпман. Бу ерда Ривалдо ўйнаган, Сколари мураббийлик қилган.

Мен билан бўлган соҳта интервьюга ишонманглар, кимдир ҳазиллашган кўринади. Бу менинг қарашларимни, ҳиссиётимни ва фикрларимни умуман кўрсатмаган.

Бор эътиборим навбатдаги ўйинга қаратилган, ҳеч нима мени йўлдан қайтара олмайди.

gazeta.bg сайти умуман мавжуд эмас... lochinlar.asia ва championat.asia сайтлари "менинг гапларимни" қаердан олишганини билмайман. Жуда афсусдаман. Раҳмат.

Петар ДЕНЧЕВ


Бундан ташқари дарвозабон сайтимизда рўйхатдан ўтишга ва ўз фикрини қолдиришга қарор қилган:

PetarDenchev: Ўз фаолиятимда илк бор сайтда рўйхатдан ўтиб коммент қолдиришга мажбур бўлдим. Аммо мен ўзга давлатда яшаяпман ва бундай мақолалар менинг анча йиллар давомида соф сақлаб келган номимга доғ тушуради.  Барчага баҳт ва омад тилайман.

Аниқлашимизча ушбу профиль айнан дарвозабоннинг ўзига тегишли экан.


Аслида кечаги интервьюни championat.asia lochinlar.asia сайтидан олганди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам Петар Денчевдан узр сўраймиз. Унинг ким билан гаплашгани борасида lochinlar.asia сайти маълумот бериши мумкин деб ўйлаймиз.


П.С. Аслида gazeta.bg сайти мавжуд экан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика