RU

Последние новости

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  24 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  17 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади" Новости

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида теҳронликлар устози Яҳё Гулмуҳаммади қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ғалаба қозонганимиз ва кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин ҳам аввалгилари каби қийин кечди, лекин биз ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа ҳужумда жуда фаол бўлди, шу боис жамоавий ҳимояланишга эътиборни кўпроқ қаратдик. Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади. Шу ўринда "Персеполис"нинг барча мухлислари қатори ўз футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки жамоамиз бугун катта ишни бажарди.


- "Персеполис" бунгача ОЧЛ ярим финалида икки бор ўйнаган. Шунингдек, 2018 йил финалда ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб жамоа бу борада етарлича тажрибага эга ва бу йил ҳам яхши кўрсаткич қайд этади деса бўладими? 

- Айтиб ўтганимдек, бу йилги ОЧЛ ўйинлари осон бўлмаяпти. Доҳага келганимиздан бери бирорта баҳсни мана шу осон кечди деб айта олмайман. Бу ерга келганимизда гуруҳда охирги ўринда эдик. Аммо турдан турга ўзимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш билан бирга 1/8 финалдан ҳам ўтдик. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш осон бўлмади. Энди кейинги беллашув янада мураккаб бўлади. Чунки навбатдаги рақибимиз ҳам кучли жамоа бўлади. Қайси босқичга боришимизни билмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.


- Учрашувнинг 84-дақиқасида бирданига учта ўзгаришни амалга оширдингиз. Шундан сўнг жамоа ҳужуми ўзгариб тўрт дақиқадан сўнг "Персеполис" гол урди. Ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини хоҳламадингизми? 

- Алмаштиришлар одатда майдондаги футболчи чарчаганда ёки тактикада ўзгариш қилишни хоҳлаганда амалга оширилади. Биз ўйин тизгинини қўлдан бой бермаслик учун захирадан янги кучларни туширдик. Чунки баҳс охирларига келиб жамоа толиқиб қолганди. Агар гол урмаганимизда қўшимча бўлимларга ўтиш ҳам мумкин эди. Лекин мен захирадан 3 нафар футболчини тушириб жамоам ўйинига янгилик киритишни истадим. Бу эса ўз самарасини берди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика