RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  348 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Пьер-Эмерик Обамеянг: “Бавария” Германия чемпиони бўлмайди” Новости

Пьер-Эмерик Обамеянг: “Бавария” Германия чемпиони бўлмайди”

2015 йил Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган “Боруссия” ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг “Спорт Бильд” нашрига берган интервьюсида совринни ютиши ва Дортмундда қолиши ҳақида берилган саволларга жавоб берди.


-Табригимизни қабул қилинг! Охирги кунларда қанча хабар олдингиз?

- Аниқ айта олмайман. Телефоним улардан тинмади. Жуда бахтлиман.

- Қайси табрик сизни энг хурсанд этди?

- Онам ва оиламдан. Отам ва акам маросимда мен билан бирга эди. Ўғлим телевизор орқали томоша қилди. Менга соврин топширишганда у рақсга тушибди. “Боруссия”даги жамоадошларим табригидан ҳам хурсанд бўлдим. Генрих Мхитарян ўша оқшом қўнғироқ қилди, қолганлар хабар йўллашди. Бу билан фахрланаман. Соврин менга қандай тегишли бўлса, уларга ҳам шундай тегишлидир. Шу сабабли кубокни машғулот базасига ўзим билан нонуштага олиб бордим.

- Габонда сизни мамлакат қаҳрамони каби кутиб олишди. Ўшанда нимани ҳис қилдингиз?

- Тўғриси, ишониб бўлмас нарсаларни! Барча ақлдан озганди. Кўчаларда одамлар кўп эди! Ўйлашимча, 20 мингдан кам эмасди. Ҳамма байрам қилди. Мени суперюлдуздек кутиб олишди. Ўзимни Майкл Жексон каби ҳис қилдим. Президент менга медаль таққанда нималарни ҳис қилганимни тасвирлаб беролмайман.

- Туре маросимдан кейин Африка футбол иттифоқи вакилларини сизга овоз беришгани учун танқид қилди. Бу эътирозини сизга ҳам шахсан билдирдими?

- Йўқ. Унинг нега бундай деганини билмайман. Лекин шу сабабли ғазабда эмасман. Нима деганининг фарқи йўқ. Барчаси тарих. Бу мавзу мени қизиқтирмайди.

- Энди жаҳон даражасидаги юлдузмисиз?

- Буни бошқалар баҳолайди. Менга ҳурмат билан муносабатда бўлишни бошлашди деб ҳисоблайман. Бунга эришиш учун кўп ишладим. Лекин бу охири эмас. Барчаси ортда қолди ва ўша 3 кунни унутмайман. Энди олдинга қараб, совринларга эга чиқиш учун меҳнат қилишда давом этаман.

- Қайси совринларни назарда тутяпсиз?

- 2016 йилда совринларни қўлга киритишга имкониятимиз борлигига ишонаман. Германия Кубоги ва Европа Лигасида иштирокимизни давом эттиряпмиз, бундеслигада иккинчи ўриндамиз.

- Мавсум бошида “Бавария” Германия чемпиони бўлмаслиги ҳақида айтгандингиз. Гапингизни қайтариб оласизми?

- Йўқ! Нега бундай қилишим керак? Пеп Гвардиола ёзда жамоадан кетади. Унгача нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Курашсиз таслим бўлмоқчи эмасмиз. Бундеслигада ҳеч нарса ҳал қилинмаган. “Бавария”ни тўхтатиш қийин бўлишини биламиз. Лекин имконсиз нарса йўқ.

- Ёзда 20 гол уришни хоҳлашингизни айтгансиз. Биринчи даврада 18 тўп киритдингиз. Жами қанча гол уришингиз мумкин?

- Аниқ миқдор қўймоқчи эмасман. Одатда иккинчи даврани яхшироқ ўтказаман. “Сент-Этьен”да ҳам, “Боруссия”да ҳам шундай.

- Герд Мюллер ҳақида нима дейсиз?

- У мавсумда 40 гол урганини биламан. Унинг ўйинларини “YouTube”даги роликларда кўрганман. Қойилмақом!Унинг голни ҳис қилиш қобилияти ҳайратлантирди. Ҳужумлар орасида Герд Мюллер сингари иқтидорлилари кам.

- Тўпурарлик учун курашда собиқ жамоадошингиз Левандовски рақобатчи бўлиб турибди. Унда йўқ қандай нарсалар сизда бор?

- Унга нимадир етишмайди деб ўйламайман. У тўлиқ ҳужумчи. Тўпни сақлайди, пас беради, ҳар қандай позициядан гол уради. Тез ҳаракат қилади, боши билан ишончли ўйнайди. Мен учун у ҳозир жаҳоннинг энг яхши ҳужумчисидир. У менга нисбатан универсал ҳужумчи. Фарқимиз шунда.

- Лука Тони жаҳонда айнан сиз энг яхши ҳужумчи эканингиз ҳақида гапирди.

- У буюк ҳужумчи бўлган! Бундай гапни эшитиш ёқимли. Раҳмат, Лука!

- Маросимдан кейин “Боруссия”да қолишингиз ҳақида айтдингиз. Узоқ муддатгами?

- Футболда барчаси тез ўзгаради. Шартномам 2020 йилгача мўлжаланган. Бу ерда бўлиш менга ёқмоқда. Жамоа билан катта муваффақиятларга эришиб, совринларга эга чиқишни хоҳлайман. Шу сабабли жамоада қолишим ҳақида айтдим. Фикрим фақат “Боруссия”да, бошқа жойда эмас.

- Қишда аниқ таклифлар бўлдими?

- Бундеслигада кўп гол урган футболчиси “Боруссия”дек буюк клубда ўйнаса, унинг кетиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлади. Бироқ бу мени умуман қизиқтирмайди.

- Келажагингизни аниқлаб олишда Дортмундда Мхитарян, Гюндоган ва Хуммельс каби муҳим футболчиларнинг қолиши аҳамиятга эгами?

- Мен, клуб ва жамоа учун бу жуда муҳим. Умид қиламанки, улар тез орада шартномани узайтиришади.

- “Боруссия”га яна юлдузлар зарурми?

- Бизга жаҳон савиясидаги футболчилар қўшилса, ажойиб бўларди. Лекин ҳозир ҳам бизда кучли жамоа бор. Биз барқарор ўйнаб, биринчи давранинг охирги ўйинида бўлгани каби ёмон учрашувлар ўтказмаслигимиз керак. Ҳозир Германия ва Европада янги даражага чиқдик.

- Ханс-Йоахим Вацке жамоа бир футболчига боғланиб қолмаганини айтди, шундайми?

- Албатта, ахир у менга маош тўлайди (кулади). Жиддий айтсам, клуб бир ўйинчи ёки мураббийга боғланиб қолмаган. У айнан шуни айтган. “Боруссия” бир неча марта ҳар қандай футболчининг кетишини муносиб тўлдириб, янада кучлироқ бўлган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика