Пеп Гвардиола: “Манчестер Сити”нинг мақсади – чорак финал”
13 фев 2018 00:58
Новости
Пеп Гвардиола: “Манчестер Сити”нинг мақсади – чорак финал”
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЧЛ 1/8 финалида “Базел”га қарши баҳс олдидан жамоасининг турнирдаги мақсади ҳақида гапирди.
“ЧЛнинг бу босқичида рақибларнинг савияси баланд бўлади. Ўйлашимча, биз баҳсни ўз назоратимиз остида сақлаймиз ва кейинги босқичга чиқамиз.
ЧЛда ғолиб чиқишга қодирмизми, йўқми буни билмайман. Йигитларимга бўлган ишончим жуда юқори ва улар буни билишади. Мақсадимиз – ўтган йилгидан яхшироқ қатнашиш, аниқроғи чорак финалга йўл олиш.
Чемпионлар лигасида “Базель” бешта ҳимоячи билан ҳаракатланмоқда. Гуруҳ босқичида улар ёрқин ўйин намойиш этишди. Ҳимояда совуққонлик билан ҳаракатланадиган кучли жамоа. Қарши ҳужмумлари жудаям хавфли.
Мен футболчиларимга “Базель”га қарши баҳс осон бўлмаслигини тушунтирдим. Айниқса, сафарда ўйнаганда. Аммо биз ўзимизга ишонамиз, ўйлашимча, биз сафарда ҳам яхши ўйин кўрсата оламиз", дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии