Пеп Гвардиола: "Интенсивлик борасида рақиб билан беллаша олмаслигимизни билардик"
03 ноя 2024 09:56
Новости
Пеп Гвардиола: "Интенсивлик борасида рақиб билан беллаша олмаслигимизни билардик"
"Шаҳарликлар" АПЛ 10-тури доирасида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Интенсивлик борасида рақиб билан беллаша олмаслигимизни билардик. Бу ҳақида гапиргандик ҳам. Биз очиқ ўйин гувоҳи бўлдик. Ўйин сўнггида имкониятлар бўлди, лекин нима бўлса ҳам "Борнмут"ни ғалаба билан табриклайман.
Тўп учун майдон марказидаги кураш, яккакурашлар – улар шундай ўйнашади. Улар агрессив футболни хуш кўради. Рақиб бу беллашув учун тайёрланишига олти-етти кун вақти бор эди. Ҳам жисмонан, ҳам тезкорлик борасида улар ажойиб ҳолатда. Уларда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, Эдерсон яхши сэйв амалга ошириб, жамоани голдан қутқарди.
Иккинчи бўлимни яхши бошладик, шунинг учун ҳам [иккинчи ўтказиб юборилган гол] қабул қилиш қийин бўлди, чунки биз яхшироқ ҳаракат қилаётгандик. Гол уриб олгач, ўзгача руҳда ҳужум қила бошладик ва вазиятларга ҳам эга бўлдик, аммо гол ура олмадик", – деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии