Пеп Гвардиола: "Атлетико" МЮдан 180 дақиқа яхшироқ ўйнади"
18 мар 2022 22:54
Новости
Пеп Гвардиола: "Атлетико" МЮдан 180 дақиқа яхшироқ ўйнади"
Мураббийнинг фикрича, мадридликлар икки ўйинда ҳам МЮдан кучлироқ ўйнашган.
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Атлетико" ўйини ҳақида гапирди. Бундан ташқари, ўзининг чорак финалдаги рақиби бўлмиш "Атлетико" ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Улар "Ливерпуль", "Порту" ва "Милан" ўрин олган қийин гуруҳдан чиқишди. "Атлетико" МЮдан 180 дақиқа яхшироқ ўйнади. Мадридда улар жуда ажойиб ўйин ўтказишди.
"Атлетико"нинг асосий устунлиги - улар сиз қандай футбол ўйнашингизга эътибор қаратишмайди. Уларга қарши ўз ўйинингни кўрсатиш жуда қийин. Аммо биз ярим финалга чиқишни истаймиз. Ишонаманки, улар бизга тўқнаш келишларидан бироз безовта бўлишмоқда", -дейди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал ўйинлари 5-6 апрель кунлари ўтказилади.
Комментарии