RU

Последние новости

17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  0 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  0 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  44 12:55"Манчестер Сити" "Болонья" ҳимоячисини нишонга олди  0 12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  1

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди Новости

Пентек А Серия афсоналарини ортда қолдирди

Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Женоа" жамоаси меҳмонда "Фросиноне" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда генуяликларнинг ҳар икки голига ҳам чемпионат тўпурари Кшиштоф Пентек муаллифлик қилди. Шу тариқа, 23 ёшли польшалик форварднинг А Сериядаги голлари сони 8тага етди ва у тўпурарлар пойгасида якка пешқадам.

Кшиштоф А Сериядаги биринчи 6та ўйинда гол уриш борасида "Милан" клуби ва Италия чемпионати афсонаси Андрей Шевченкони ҳам ортда қолдирди. Шева ўзининг Апеннин яриморолидаги дастлабки олтита ўйинида 7та гол урган эди.

Италия А Сериясида биринчи 6та ўйинда энг кўп гол урган ўйинчилар:

Кшиштоф Пентек ("Женоа"): 8та гол
Андрей Шевченко ("Милан"): 7та
Шейк Диабате ("Беневенто"): 7та
Роналдо ("Интер"): 5та
Диего Милито ("Женоа"): 5та.


Пентек А Серияда 8та гол уришдан ташқари, Италия кубогида "Лечче" дарвозасига 4та тўп киритган. Яъни, Пентек ҳозирча барча мусобақалар доирасида 7та ўйинда 12та гол урди. Польшалик форвард Италияда ҳар 50 дақиқада биттадан гол урмоқда.

Ҳа, тез орада бу ҳужумчини сотиб олишни хоҳлаган гранд клублар сафи кенгайиб кетиши аниқ.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика