RU

Последние новости

01:50УХХХХХХ! "Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  1 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида Новости

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги “Пахтакор”га насиб қилди. “Шерлар” Самарқандда ўтказилган учрашувда “Насаф”дан устун келишди.

Учрашувдан кейин қаршилик мухлислар ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нолишмоқда. “Насаф” ишқибозларининг асосий эътирози ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқа якунланаётганида рўй берган эпизод билан боғлиқ.

Ўша вазиятда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва Анзур Исмоиловни ортда қолдириш жараёнида майдонга қулади. Беллашувни бошқараётган Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчининг ўрнидан туриши кераклигини кўрсатди. Фанатлар фикрига кўра, ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган рефери “Пахтакор”нинг фойдасига қарор чиқарган эмиш.


“Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган трасляцияда томошабинда шундай таассурот пайдо бўлиши мумкин. Чунки тасвир фақат 1 томондан кўрсатилди (ва жуда хира эди). Қуйида эса “Championat.asia” ходими томонидан тасвирга олинган лавҳани томоша қилинг.


Гувоҳи бўлганингиздек, майдон сирпанчиқ эди. Ҳусайннинг оёғи ортга қайрилиш жараёнида сирпаниб кетди ва йиқилди. Бундан ташқари, ёш ҳужумчи йиқилишни ҳаддан ортиқ истаганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чўчиб кетган Анзур ҳам ўзини майдонга отди. Аслида “шерлар” ҳимоячисининг қўли “аждарлар” форвардига деярли тегмаган эди.

(Юқоридаги суратга эътибор қаратинг. Бундай тарзда йиқилиш учун Норчаевнинг оёғига “контакт” бўлиши керак эди)

Хуллас, ушбу эпизодда Вадим Агишев тўғри қарор чиқарди. (Унинг ўрнида бўлганимда ҳатто Норчаевнинг ҳаракатларини “симуляция” сифатида баҳолаб, сариқ карточка ҳам кўрсатар эдим)

Аммо “ўйинда пенальти қўйилиши керак эди” – деган мухлисларнинг фикрида ҳам бироз жон бор. Ҳақиқатан ҳам бор эди, аммо бошқа вазиятда, бошқа жамоа дарвозасига.

Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган паллада Ҳожиакбар Алижонов тўпни жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга юқорилатиб оширди. Сербиялик хавбек эса тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида кичик техник хатога йўл қўйди. Вазиятга “Насаф” ҳимоячиси Жўрабек Маннонов аралашиб, тўпни жарима майдонидан олиб чиқди. Қуйидаги лавҳага эътибор қаратсангиз, Жўрабек қўли ёрдамида тўпни ўзига тўғрилаб олгани кўриняпти. Бу 100% пенальти!


(Аммо таъкидлаш керакки, юқоридаги тасвир жуда ҳам сифатсиз. Агар футболни ривожлантиришни, юқоридаги сингари баҳсли ҳолатларни камайтиришни истасак, трансляция сифатига ҳам имкон қадар кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим)

Хуллас, қаршилик ишқибозларнинг пенальти борасида Агишев манзилига йўллаётган норозиликлари бутунлай ассосиз деб ҳисоблайман. Аксинча, улар реферига ташаккур айтилари керак...

Дарвоқе, 10 март куни ўтказиладиган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилар экан. Умид қиламизки, Қаршидаги учрашувдан кейин бу каби баҳс-мунозараларга ўрин қолмайди.

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика