Пеле: "Ўзимни яхши ҳис қиляпман"
28 ноя 2014 16:18
Новости
Пеле: "Ўзимни яхши ҳис қиляпман"
Яна касалхонага ётқизилган уч карра жаҳон чемпиони Пеле аҳволи яхшилиги ҳақида таъкидлади.
"Имкониятдан фойдаланиб, ўзимни яхши ҳис қилаётганимни айтмоқчиман. Мени алоҳида палатага ўтказишди. Мени кўришга келганлардан миннатдорман. Сизларни қўллаб-қувватлашингиз ва муҳаббатингиз учун ташаккур, мен билан жиддий ҳодиса рўй бермаганидан яратгандан миннатдорман. Дам олиш кунларини оилам билан ўтказмоқчиман" - дейди Пеле ўз "твиттери"да.
Комментарии