RU

Последние новости

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  4 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  33 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Педрони АПЛда ишлари юришиб кетадими? Новости

Педрони АПЛда ишлари юришиб кетадими?

Теги :  ПедроЧелси
“Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” дастурининг навбатдаги нишони: "Челси” футболчиси Педро Родригес!

“Барселона” собиқ футболчиси Педро Родригес янги мавсумни “Челси” либосида бошлайдиган бўлди. “Барса” Европадаги энг савияли ва иқтидорли ҳужумчилардан бирини бошқа жамоага қўйиб юбориши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Чунки Педро мавсум олдидан бўлиб ўтган кўплаб ўйинларда майдонга чиқиб ўзини яхши тарафлама кўрсатди, голлар урди. Ўзини Месси, Суарес ва Неймар каби ижрочилардан кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қилди. Лекин битта жамоа учун 4 та юлдуз ҳужумчи кўплик қилишиин тушунган Европанинг бошқа гранд клублари Педрони харид қилиш йўлларини излашди.

Хуллас, катта музокаралар бошланди, ОАВ учун эса яхшигина мавзу топилди. “МЮ”ни Ди Мария тарк этгач, инглиз клуби Педро учун курашиб кўрди. “Барселона” ва “МЮ” ўртасидаги музокаралар бора-бора шундай кўриниш олдики, кўпчилик Педрони “қизил иблислар” сафига қўшилиши тўлиқ ишонди. Афсуски, томонлар нарх борасида бир-бирилари билан келиша олишмади. Бу орада “Челси” ҳам ҳужумчи учун курашда фаол бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди ва лекин ушбу янгиликлар ишончсиздек туюлди. Чунки Ван Галь Педро учун анча вақтдан бери ҳаракат қилаётганди. Хуллас, умумий қилиб айтган “Челси” Педрони илиб кетди ! Билишимиз бўйича, “Челси” жамоаси раҳбарлари “Барселона”га дангал нархни айтишган ва узоқ музокаралардан чарчаган каталонияликлар Пердони Лондон жамоасига кетишига рози бўлишди. Энди масаланинг бошқа тарафи: Қўпол бўлсада, айтишга тўғри келади. “Челси”– ҳужумчилар қабристони.


Бу жамоа захира ўриндиқлари не-не юлдузларни сўнишига сабаб бўлганини жуда яхши биламиз. Бос устига, Жозе Моуриньонинг тактикаси ҳаммага кундек равшан. Португалиялик мураббий кўпинча битта ҳужумчи билан мавсум ўтказади. Фақат битта ҳужумчига, бутун мавсум давомида ишонч билдиради. Агар мураббийнинг севимли футболчиси билан бирон муамо чиқиб қолмаса, қолган ҳужумчилар бутун мавсумни заҳирада кузатишларига тўғри келади. Ўтган мавсумда Диего Коста Жозенинг асосий қуроли айланди. Дрогба эса заҳирада ўтиришни истама ва вақтида жуфтакни ростлади. Энди бу йил қандай ҳолат бўлади ? Моуриньода 3 та вариант: Диего Коста, Радамель Фалькао ва Педро Родригес... Қизиқ, ким мавсумни заҳирада кузатади ? Ҳаммаси аёнки, мазкур ҳужумчилар ўртасида катта рақобат кечади.

Ҳожиакбар Жабборов.

(Маълумот ўрнида “Футбол кундалиги” дастури “Рухсор” ФМ радиосида хар куни соат 13:30, 17:30 ва 20:30да эфирга узатилади)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика