Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"
07 мая 20:37
Новости
Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"
"Барселона" Чемпионлар Лигаси 1/2 финал жавоб ўйинида "Интер"га мағлубиятга учради (3:4, биринчи ўйин - 3:3) ва мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.
Ўйиндан сўнг каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳакамларнинг ишидан қаттиқ норозилигини билдирди: "Ҳар бир баҳсли вазият рақибимиз фойдасига ҳал қилинди".
"Мураббийнинг фикрига тўлиқ қўшиламан, барча баҳсли вазиятлар "Интер" фойдасига ҳал этилди. Бу ҳакам билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ ва менимча, УЕФА бундай ҳолатларга жиддий эътибор қаратиши керак. Мен тушунмайдиган ва тушунтириш қийин бўлган ҳолатлар кўп. Деярли барча баҳсли вазиятлар уларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Ламинага нисбатан қоидабузарлик бўлди, менимча, аллақачон сариқ карточка олган Мхитарян майдондан четлатилиши керак эди. Бу пенальти ёки жарима тўпи бўладими, барибир, бу аниқ карточка эди. Мен буни тушунмаяпман, ростдан," - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии