RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:2 (Матнли трансляция)  103 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Педри: "Агар кимдир шунча ўйнашимни айтганида, уни тентакка чиқарардим" Новости

Педри: "Агар кимдир шунча ўйнашимни айтганида, уни тентакка чиқарардим"

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси, ҳозирда Токио Олимпиадасида Испания шарафини ҳимоя қилаётган Педри "Барселона"даги илк мавсуми ҳамда Евро-2020 ва Олимпиада ўйинларида Испания терма жамоасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Агар кимдир менга бир мавсумда шунча ўйинда майдонга тушишимни айтганида, мен бу одамни ақлдан озган деярдим. Одамлар мени толиқиб қолади деб ўйлашади, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен шунчаки дам олишга ва мутахассислар маслаҳат берганидек овқатланишга ҳаракат қиляпман", — деди Педри Олимпиаданинг ярим финалида Япония билан ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Шунингдек, футболчи Олимпиада финалидан кутаётганлари тўғрисида гапирди:

"Мен олтин медални орзу қиламан, Испанияда ҳамма буни хоҳлайди. Биз Европа чемпионати финал босқичида чемпионлик учун курашишимиз мумкин эди, лекин бир оз омадимиз келмади", — дея қўшимча қилди ярим ҳимоячи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика