Пайет Франция чемпионатида рекорд ўрнатди
09 окт 2022 10:55
Новости
Пайет Франция чемпионатида рекорд ўрнатди
Димитри Пайет Лига 1даги голлари сонини 100тага етказиб олди.
"Марсель" ярим ҳимоячиси чемпионатнинг 10-тури доирасида "Аяччо"га қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга оширди. Чемпионатда 100та гол урган футболчининг 112та ассисти ҳам бор. Шу орқали у Франция чемпионатида голлари ва ассистлари сонини 100тадан ошира олган илк футболчига айланди.
Пайет чемпионатда 476та расмий учрашув ўтказган: 243 – "Марсель", 129 – "Сент-Этьен", 71 – "Лилль", 31 – "Нант".
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии