RU

Последние новости

22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  27 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади? (Сўровнома якунлари) Новости

"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади? (Сўровнома якунлари)

Ҳозирда кўпчиликни Шота Арвеладзенинг ўрнини ким эгалллайди деган савол қизиқтираётгани бор гап.

Бу мавсум ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогини қўлга киритган грузиялик мураббий "Пахтакор" билан хайрлашишга қарор қилди. Эндиликда бўшаб қолган ўринни ким олади, шу кунларда кўпчиликни бу савол қизиқтираётгани бор гап. 

Телеграм каналимизга "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи ким бўлади?" мазмунида сўров қўйгандик ва вариантлар сифатида беш нафар мураббийни келтирганмиз. Қуйида сўровнома натижаларига тўхталиб ўтамиз.


 

12 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган сўровда Питер Хюистра вариати энг кўп 38 фоиз овоз тўплади. Нидерландиялик мураббий балки шу пайтгача панада қолиб келгандир, бироқ Осиё чемпионлар лигасида Арвеладзеда коронавирус билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганида бу мураббий жамоани бошқариб, ўзидан илиқ таассурот қолдирди. Кўриниб турибдики, Хюистра "Пахтакор"ни бошқара олиш салоҳиятига эга ва катта эҳтимол шу мутахассис расман тайинланса керак. 

Кейинги ўринни 18 % овоз билан Жасур Абдураимов эгаллади. Абдураимов янги мураббийлар штаби келгунига қадар жамоани бошқариб келаётганди. Клубда анча йиллардан бери фаолият юритиб келаётганини инобатга олсак, жамоанинг ютуқ ва камчиликларини жуда яхши билади, барча футболчиларни танийди ва балки у ҳам бош мураббий бўлиб қолиши мумкин. 

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"ни бошқарадими? Ким билсин. Бердиев варианти 17 фоиз овоз билан учинчи бўлди ва мураббий Қаршидан Тошкентга кўчиб келиши ҳам мумкин. Лекин масаланинг яна бир томони, "Насаф" ҳам келаси йил халқаро майдонларда ўйнайди. Шунда Бердиев "Пахтакор"га келадиган бўлса, "Насаф"ни ким бошқаради деган савол туғилади. Шу боис Рўзи аканинг Қаршидан келиши жуда қийин масала бўлса керак. 

Вариантлар орасида тахмин қилинган Миржалол Қосимов 14 % овоз тўплади. АГМК бош мураббийи бир пайтлари ўзи тўп тепган "Пахтакор"да ишлаши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу ҳақиқий "бомба" бўлади. Европада кўп бор кўрамиз, мураббий ўзи футбол ўйнаган жамоада ишлашини. Мана масалан Рональд Куман ҳозирда "Барселона"ни бошқаряпти. Лекин бу ерда ҳам кичик муаммо бор. Гап шундаки, келаси йил АГМК ҳам халқаро майдонда ўйнайди. 

Сўровномадаги энг охирги номзод Самвел Бабаян варианти 13 фоиз овоз йиғди. Бабаян Хитойдаги фаолиятини тугатиб юртимизга қайтганидан хабарингиз бор. Унинг яқинда "Навбаҳор"ни қабул қилиб олиши кутилганди, бироқ нимадир бўлиб бу иш амалга ошмади. Бизнингча, Самвел Бабаяннинг "Пахтакор" бош мураббийи бўлиш эҳтимоли ниҳоятда кам бўлса керак.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика