RU

Последние новости

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  1 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди Новости

"Пахтакор"нинг трансфер бозоридаги режалари маълум бўлди

Футбол мухлисларини “Пахтакор”нинг трансфер сиёсати қизиқтирмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Сардор Рашидов ва Ҳожимат Эркиновни қўйиб юборар экан, ҳали бирорта ҳам харидни амалга оширмади.

“Championat.asia” мухбири Николай Егоричев “Пахтакор”нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ҳамда клуб таркибига қўшилиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот берди.

"Пахтакор" жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этган икки нафар футболчига қизиқиш билдирган. Улардан биринчиси Эрон ёшлар терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Саман Фаллах ҳисобланади. Фаллахнинг ҳуқуқларига эга бўлган "Пайкан" клуби футболчи учун ҳаддан юқори маблағ сўраган. Шу билан Саман билан боғлиқ музокаралар якунланди.

Иккинчи ўйинчи - Юито Сузуки. Ушбу футболчига “Пахтакор”дан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида “Championat.asia” аввалроқ хабар берганди. Сузукининг айтишича, у Япониядан бошқа мамлакатга кетиш ниятида эмас. Қолаверса, "Симидзу С-Палс" клуби ҳам Юитони қўйиб юбормоқчи эмас.

“Пахтакор” ҳужумини кучайтирадиган вариантларидан бири Илья Шкурин эди. Беларуслик ҳужумчининг ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли бўлиб, унинг ўзи Польшанинг "Ракув" клубида ижара асосида тўп тепади. Шкурин Европадан кетишга тайёр эмас ва фаолиятини шу минтақада давом эттириш ниятида.

Финляндиянинг "КуПС" клубида тўп тепаётган Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Янис Икауниексга ҳам "шерлар" томонидан қизиқиш бўлди. Бу ҳам барбод бўлган трансферлардан бири саналади. Юқоридаги ўйинчилар бўйича музокаралар тикланиши даргумон.

Ҳозирда икки футболчига бўлган қизиқиш сақланиб қолмоқда - БАТЭдан Яков Филипович ва "Абдиш-Ата" клубидан Кристиан Браузман. Филипович 29 ёшда ва ҳимоя марказида ўйнайди. 2017 йил Яков Хорватия терма жамоаси сафида бир нечта ўйин ўтказди. "Пахтакор" ва БАТЭ ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Келиб чиқиши немис миллатига бориб тақаладиган 18 ёшли Кристиан Браузман Қирғизистонда туғилган ва футбол сабоқларини Туркияда (Эскишехирспор клуби) олган. Браузман Қирғизистон терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш босқичидаги ўйинлари орқали “Пахтакор” назарига тушди. Кристиан ҳимоя марказида ҳам, қанотида ҳам ўйнай оладиган мудофаа футболчиси ҳисобланади.

Умуман олганда, “Пахтакор” ёш футболчиларни қўлга киритишни мақсад қилган. Янги спорт директори Максим Шацких қўл остида клубнинг трансфер сиёсати бироз ўзгаради. Бироқ бу “Пахтакор” ёши каттароқ футболчилардан қутулади, дегани эмас. Асосий мақсад — келажакда фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар ва терма жамоа футболчиларининг уйғунлигига эришиш. “Пахтакор” осиёлик футболчиларга улкан эътибор қаратмоқда.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика