RU

Последние новости

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  21 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

“Пахтакор”да тўп тепган, Сурхондарё футболининг юлдузи Марат Кабаев 59 ёшга тўлди Новости

“Пахтакор”да тўп тепган, Сурхондарё футболининг юлдузи Марат Кабаев 59 ёшга тўлди

Бугун ўз таваллуд кунини нишонлаётганлар орасида “Пахтакор” жамоасида ўйнаган сурхондарёлик футболчи, мутахассис Марат Кабаев ҳам бор.

Таниқли футболчи 59 ёшни қарши олди.

1961 27 майда татар оилада дунёга келган Кабаевнинг болалик йиллари Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ўтди. Унинг отаси Вазих Кабаев ўз вақтида Ўзбекистон кураш федерациясида фаолият кўрсатган, турли лавозимларда ишлаганди. Марат эса бир вақтнинг ўзида футбол ва баскетбол билан бирга шуғулланди. 15 ёшидан Москвадаги футбол мактабларида турли гуруҳларда ўз имкониятларини синаб кўргач, 1979 йилда Термизга қайтди. 1980 йилдан бошлаб янги тикланиш жараёнини бошидан кечираётган “Пахтакор” республикамизнинг турли жойларидан иқтидорларни йиғишни бошлади. Марат Кабаев ҳам Термизнинг “Автомобилист” жамоасидан таклиф қилинди. 28 сентябрда Тошкентда Львовнинг “Карпати”сига қарши ўйинда мураббий Иштван Секеч асосий таркибга киритди. Биринчи голини эса Симфераполнинг “Таврия” жамоасига урди.

1981 йилда СССР ёшлар терма жамоаси билан Франциядаги турнирда қатнашгач кейинги йилларда СССР олимпия терма жамоасига киритилди. 1986 йилда бир мавсум биринчи лигада СКА клубида ўйнаб “Пахтакор” сафига қайтди ва жамоанинг энг яхши  тўпрурари бўлди. 1989 йилда украиналик мутахассис Евгений Кечеревскийнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Натижада Игорь Шквирин билан бирга “Днепр”га кўчиб ўтди. Лекин, кутилмаган машғулотларда орттириб олинган жарохат фаолиятини бир маромида давом эттиришга тўсқинлик қилди. Бунинг оқибатида кўп бор жамоа алмаштиришига тўғри келди. “Умид”, “Трактор”, “Навбаҳор”, “Қайсар” клубларида қисқа вақт ҳаракат қилди ва Самарқанднинг “Динамо” жамоасида бутсаларини михга илди. 

Мураббийлик фаолиятини Тошкентнинг “Трактор” клубида бошлади ва уч мавсум давомида Вадим Абрамовга кўмаклашди Бир неча йил мобайнида “Чиғатой” футбол мактабида ёшларга дарс берди. Игорь Шквирин 2008 йилда “Олмалиқ” жамоасининг бошқарувини ўз қўлига олгач дўстини ўринбосарлар жамоасига мураббийлигига таклиф қилди. 2009 йилда эса Аҳмад Убайдуллаевга Мисрда ўтган кичик Жаҳон чемпионатида ассистентлик қилди. Футболимиз раҳбарлари унинг тажрибасини инобатга олиб 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоасини ишониб топширди. Ўша жамоада Акбар Исматуллаев, Дилшод Жўраев, Темурхўжа Абдухолиқов, Егорь Кримецлар ўйнаганди. Лекин, 2010 йилги Осиё чемпионатида терма жамоа чорак финлдан ортга қайтишга мажбур бўлди. 2011 йилда “Қизилқум” жамоасидаги иши билан Ўзбекистондаги фаолиятига якун ясади. 2012-2015 йиллар оралиғида “Рубин”да Қурбон Бердиевга селекционер мураббий сифатида ёрдамлашди. Сардор Азмуннинг порлашида билсангиз Кабаевни ҳам ўрни бор. Азмунни селекция натижасида Қозонга айнан Кабаев олиб келганди.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Марат Кабаев соғлик ва саломатлик тилаб қоламиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика