RU

Последние новости

08:12Расман. Жаба Жигаури Ўзбекистоннинг бошқа жамоасига ўтди  1 07:45 Винисиус нечта ўйинга четлатилгани маълум  5 05:05Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 02:59Лига кубоги. "Арсенал" финалга чиқа олмади  8 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  2 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  1 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  2 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  1 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  5 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  3 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  26 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  5 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  14 23:05Саудия Арабистони - мезбон, Осиё Кубоги 7 январь куни старт олади  4

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди? Новости

"Пахтакор"да жамоавий ўйин йўқ. Фақат бир клуб чемпионликка мос ўйин кўрсатмоқда" — Мутахассис кимни назарда тутди?

Яйпандаги "Нефтчи" - "Металлург" учрашуви Суперлиганинг 10-тур баҳсларини бошлаб берди.

Дарҳақиқат, Илҳом Мўминжонов шогирдлари ва ниҳоят узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Шу билан бирга жамоанинг ғалабасиз серияси якунланди. Бугун оқшомда ҳам шу каби бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган. Мазкур ўйинлар олдидан мутахассис фикри рукнига мураббий Баҳром Ҳайдаровни таклиф қилдик.



"Нефтчи" - "Металлург"

— Ушбу учрашув мухлислар учун қизиқарли ўтгани аниқ. "Нефтчи" шу куни майдонда камроқ пас ўйнаб, қарши ҳужумга чиқишга уриниб кўрди. Лекин жамоанинг бу режаси иккинчи бўлим ўрталаригача иш бергани йўқ. Қарши ҳужумга чиқаётганда тезликка эътибор бериш керак. Футболчилар керакли тезликни олмагани учун "Металлург" ҳимоячилари ортга тезроқ қайтишга улгуришди. Барибир якунда Фарғона жамоаси ғалабани ўзиники қилди. Бу билан жамоани табриклайман.


"Локомотив" - "Пахтакор"

— Ўзига ҳос Тошкент дербиси. "Локомотив" ҳам, "Пахтакор" ҳам стабил ўйнаётгани йўқ. Шу боис бирор нарса дейиш қийин. "Темирйўлчилар"нинг ўйини чиқиб қолса яхши натижага эришади. "Пахтакор" ҳақида фикримда қоламан, футболчилар индивидуал ҳаракатлар эвазига нимадир қилиши мумкин. Чунки жамоавий ўйин кўзга ташланмаяпти. Барибир бу - "Пахтакор". Драган Черан сафтга қайтганини инобатга олсак "шерлар" кичик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиламан, 40/60


"Қизилқум" - "Сурхон"

— Навоийликлар пастга қараб "шўнғиш"моқда. Жамоа ўзини ўнглаб олмаса бўлмайди. Бугун ғалаба қозонмаса турнир жадвалида яна пастлайди. Уларда ҳамма нарса бор. Футболчилар, мураббийлар. "Сурхон"  ҳам яхши ўйин кўрсатаётганини айтиш жоиз. Бу беллашувда дуранг қайд этилса керак, 50/50

"Динамо" - АГМК

— АГМК ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Анча шаклланиб бормоқда. Бундай жамоалар бизда бир нечта. "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" каби клубларга қарши тўп тепиш қийин. Андрей Шипилов катта ўзгариш қилмайди. Чунки жамоа билан йил бошидан бери ишламоқда.  Аммо АГМК ҳам осонликча ўйин бериб қўймаслиги аниқ. Имкониятлар 50/50. 


"Бунёдкор" - "Насаф"

— "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Суперлигада "Насаф" чемпионликка мос ўйин кўрсатаётган ягона жамоа ҳисобланади. Лекин улар "Бунёдкор"га қарши қийналишлиги табиий. Виктор Карпенкода ҳам ўйинга ўзига ҳос режа бор. АГМК билан ўйинда ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмади. "Насаф" айни пайт ажойиб ҳолатда эканлиги ўз-ўзидан уларнинг имкониятини кўпроқ баҳолашга сабаб бўлмоқда, 40/60

"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912"

— Бир-бирига ноқулай рақиб. Икки жамоада таркиб шаклланган. "Сўғдиёна" бежиз биринчи ўринда кетмаяпти. "Қўқон-1912" сўнгги ўйинларга келибгина уйғонди. Имкониятлар: 70/30

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика