RU

Последние новости

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  108 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  35 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

"Пахтакор" "Жетису"дан устун келди Новости

"Пахтакор" "Жетису"дан устун келди

Туркиядаги йиғинда биринчи назорат ўйинида жамоамиз ғалаба қозонди.

Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан майдонга тушган "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда устунлик кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди. 20-дақиқада Соҳибовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунидан қайтди. 35-дақиқада Ораховац ҳисобни очди. Аднан яқиндагина "Пахтакор" билан шартнома имзолаганди. Биринчи бўлим охирида рақиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида бир неча ўзгариш амалга оширилди. 49-дақиқада Андреевнинг зарбасидан кейин тўп "Жетису" футболчисига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади. Кейинги назорат баҳсини "шерлар" 20 январь куни Россиянинг "Мордовия" жамоасига қарши ўтказади.

"ПАХТАКОР" - "ЖЕТИСУ" - 2:1 (1:1)

Голлар: Ораховац 35, Андреев 49.

"Пахтакор": Рибкин, Мерзляков, Тожиев (И.Абдуллаев, 75), Ораховац, Ҳошимов (Холмуҳаммедов, 76), Соҳибов (Ж.Ҳакимов, 79), Андреев (Махарадзе, 54), Исматуллаев (Козак, 62), Каримов (Раҳматуллаев, 46), Машарипов (Солиев, 66), Пардаев (Олимов, 57).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика