RU

Последние новости

20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 3:1 (Матнли трансляция)  9 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  40 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

"Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида қанча маблағ ишлаб олди? Новости

"Пахтакор" ва "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида қанча маблағ ишлаб олди?

Ўзбек клубларининг жорий мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки якунига етди.

"Пахтакор" 6 очко билан квартетда сўнгги ўринни эгаллаган бўлса, "Насаф" 9 очко жамғарган ҳолда кейинги босқичга йўлланма олди. ОФК ҳар мавсум одатига кўра иштирокчи жамоаларнинг натижаларига қараб пул маблағлари билан таъминлайди. 

ОЧЛ регламентининг 2021 йилдаги ҳолатига кўра иштирокчи жамоаларни пул маблағлари билан мукофотлаш қуйидагича кўриниш олган. 


БосқичМаблағ
(АҚШ доллари)
Сафар харажатлари
(Ҳар бир ўйин учун АҚШ долларида)
Ўтиш ўйиниЙўқ30 000 
Плей-оффЙўқ30 000
Гуруҳ босқичиҒалаба: 50 000
Дуранг: 10 000
45 000
Плей-офф100 00045 000
Чорак финал150 00045 000
Ярим финал250 00045 000
ФиналЧемпион: 4 000 000
Иккинчи ўрин: 2 000 000
90 000


Шунда "Пахтакор" гуруҳ босқичида қозонган 2та ғалабасига жами 100 000 доллар ишлаб олганини кўришимиз мумкин. Регламентда айтиб ўтилганидек сафар харажатлари учун 45 000 доллар маблағ ажратган.

Натижаларни яна бир бор эслатиб ўтамиз

"Пахтакор" - "Сепахон" 1:3

"Ал Таавон" - "Пахтакор" 0:1

"Ал Дуҳаил" - "Пахтакор" 3:2

"Пахтакор" - "Ал Дуҳаил" 0:3

"Сепахон" - "Пахтакор" 2:1

"Пахтакор" - "Ал Таавон" 5:4



"Насаф" эса гуруҳда 2та ғалаба, 3та дуранг, 1та мағлубият натижа билан юртимизга қайтди. Барчасини қўшганда 130 000+45 000 (сафар харажатлари) доллар маблағга эга бўлди. Натижалар билан яна бир бор таништириб ўтамиз. 


"Ал Садд" - "Насаф" 1:1

"Насаф" - "Ал Виҳдат" 2:0

"Насаф" - "Ал Файсали" 0:1

"Ал Файсали" - "Насаф" 0:0

"Насаф" - "Ал Садд" 3:1

"Ал Виҳдат" - "Насаф" 2:2



Яна бир маълумот клубларнинг меҳмонхонада истиқомат қилиши билан боғлиқ сарфларини ОФК тўлади. Шунингдек, клуб ҳисобига яна 100 000 доллар келиб тушади, лекин бу пуллар кейинги йилда тақдим қилинади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика