RU

Последние новости

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  8 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  162 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир Новости

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир

Кеча "Пахтакор" Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақасида 3-тур ўйинини ўтказди.

Ироқда "Ал Шорта" билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Мезбонлар бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, "Ал Шорта" кўплаб вазиятларга эга бўлди ва тўп кирита олмади. 

"Бугун биз уч нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва "Пахтакор" бизга ҳеч қандай хавф туғдира олмади, чунки уларнинг ўйин услубини тўлиқ ўрганиб чиққандик. Биз гол уриш учун "даҳшатли" имкониятларни қўлдан чиқардик. Бугун омад биз томонда эмаcди. Мен мураббийлик фаолиятимда бундай имкониятларни қўлдан чиқарган жамоани биринчи марта бошқараяпман", - деди "Ал Шорта" мураббийи Аҳмед Салаҳ.

Энди вазиятга "Пахтакор" томондан қарайдиган бўлсак, бундай гапларни эшитиш "Пахтакор" учун оғир деб ўйлайман. Чунки "Пахтакор" шу пайтгача Ироқ клубларини кўрдим демасди. Шонли "Пахтакор" даврида жамоа фақат Саудия клублари билан қийналарди, агар шунда ҳам рақиб "Ад Ҳилол" бўлса.


Ироқ жамоалари йирик ҳисобда ютқазиб қўймаслик учун ўйнарди, энди эса бунинг акси бўляпти. Кеча "Пахтакор" ютқазиб қўймаслик учун ўйнади. Ироқ жамоаси эса фақат ютишга ҳаракат қилди.

"Пахтакор" бунгача Ироқ клублари билан 8 бор беллашиб, шундан 5тасида ғалаба қозонганди. Жами ўйинлардаги тўплар нисбати ҳам чиройли бўлган: 14-5. Лекин ҳозир кўряпмизки, "Пахтакор" аввалгидек кучга эга эмас. Жамоанинг бу кетишда ҳатто кучли 8ликка кириши ҳам мураккаб бўлиб қолади.

Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси бу кетишда фақат Ғарб учун хизмат қилади. Биз эса "Муҳими - иштирок!" қабилидаги жамоаларга айланиб қоламиз. Чунки тан олайлик, Ғарб футболи биздан анча илгарилаб кетди. Клубларга тикилаётган катта пуллар, космик суммага харид қилинаётган легионерлар, чемпионатда томошабоплик ортаётгани - буларнинг бари халқаро ўйинларда ўз таъсирини кўрсатади.

Улар олдида биз ғарибмиз. Биз ўртамиёна савиядаги чемпионат билан улар билан тенгма-тенг ўйнай олмаймиз. Ҳартугул олдин Гейнрих, Одил Аҳмедовга ўхшаган креатив футболчилар бўларди, уларнинг ҳаракати эвазига кўп ўйинларда ғалаба қозонилгани ҳамон ёдимизда, ҳозирги "Пахтакор"да жамоани елкасида олиб юрадиган футболчи кўзга ташланмаяпти, Черанга келсак, умр ўтяпти. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика