"Пахтакор": Туркиядаги охирги рақиб “Шинник”
06 фев 2014 15:01
Новости
"Пахтакор": Туркиядаги охирги рақиб “Шинник”
Эртага 7 февраль куни, “Пахтакор” жамоаси Туркияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасидан ўрин олган сўнгги учрашувда майдонга тушади.
Рақибимиз Россия биринчи дивизиони вакили Ярославлнинг “Шинник”
клуби. 1957 йилда асос топган жамоа учун мазкур ўйин Туркиядаги биринчи
ўчрашувдир. Александр Побегалов бошчилигидаги жамоа Россия биринчи
дивизиони биринчи даврасидан сўнг, 40 очко тўплаган ҳолда турнир
жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак,
собиқ иттифоқ чемпионати биринчи лигаси доирасида, жамоалар ўзаро 18
маротаба майдонга тушганлар. “Пахтакор” ҳисобида 7 ғалаба, 8 дуранг ва 3 мағлубият бор.
“Пахтакор” эса мазкур ўйин билан биринчи Туркия йиғинига якун ясайди. Бу ўйинга қадар вакилларимиз “Нефтехимик” Нижнекамск (1:1), “Ягелония” Биалисток (1:0) ва “Терек” Грозный (1:2) жамоаларига қарши майдонга тушдилар. Эслатиб ўтамиз, бу учрашув жамоамизнинг Туркиядаги биринчи ўқув-назорат йиғинига якун ясайди ва вакилларимиз 8 февраль куни Тошкентга қайтиб келадилар.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии