RU

Последние новости

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифини оширган сабаб қайси? Новости

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифини оширган сабаб қайси?

"Пахтакор" охирги йилларда Ўзбекистон чемпионатининг гигантига айланган бўлса-да, пандемиядан кейин клуб ўйинларига ташриф буюраётган мухлислар сони кескин камайиб кетди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг март ойида карантин ҳолати эълон қилингунига қадар Суперлиганинг дастлабки 3 та тур ўйинлари ўтказилган эди. Ўша баҳсларда "шерлар"нинг уй учрашувларига ўртача ҳисобда 10 мингга яқин мухлис ташриф буюрган. 

Жорий мавсум доирасидаги дастлабки 3 ўйинда "Пахтакор" марказий стадионига ташриф буюрганлар сони эса 3 349 нафарни ташкил қилди ("Машъал" билан ўйинда (2-тур) → 1679, "Металлург" (4-тур) → 413, "Қўқон-1912" (8-тур) →1257). Яъни, ҳар ўйинга ўртача 1 116 мухлис. Бу Суперлига иштирокчилари орасида энг ёмон натижа бўлиб турганди. Токи...

... токи 10-турга қадар. "Пахтакор" 19 июнь куни Жиззахнинг "Сўғдиёна"сини қабул қилди. Мазкур ўйинни 10 560 нафар футбол ишқибози бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб борди ва тур рекорди қайд этилди. Маълумот учун, бу олдинги 3 та ўйиндаги умумий кўрсаткичдан 3 баробарга кўпроқ. 

Пахтакор

Суперлига. Тур 10

19/06/2021, 20:00

0
:
0
Завершен

Согдиана

45'
90'
25'  Шерзод Темиров
27'  Фаррух Сайфиев
45'  Аброр Исмоилов
69'  Хумоюнмирзо Иминов (Шароф Мухитдинов)
69'  Шерзод Темиров (Пулатходжа Холдорхонов)
79'  Азизбек Тургунбаев (Иброхимхалил Юлдашев)
83'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
83'  Анзур Исмоилов (Егор Кримец)
16'  Жавохир Кахрамонов
17'  Элер Орифов
45'  Жамшид Болтабаев
46'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
46'  Элер Орифов (Шахбоз Джурабеков)
61'  Джасур Хасанов О (Эргаш Исмаилов)
65'  Жавохир Кахрамонов (Арсланмират Аманов)
73'  Шохруз Норхонов (Баходир Насимов)
90'  Милан Митрович

Факт: "Пахтакор" стадионига сўнгги бор 10 мингдан ортиқ мухлис 2020 йилнинг 27 февралида келган эди. Ўшанда "шерлар" "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилган.

Мухлислар ташрифи бўйича олдинги турларда "Навбаҳор" жамоаси етакчи бўлиб келаётган эди. 10-турда эса Намангандаги ўйингоҳга "Пахтакор"га нисбатан 2 баробар камроқ мухлис ташриф буюрди (5 100).

Факт: Сўнгги бор бундай ҳолат 2019 йилнинг 1 октябрида содир бўлган. Энг қизиғи, ўшанда ҳам "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қабул қилган ва ўйинни 10 270 киши бевосита стадионнинг ўзидан кузатганди. Ўша куни "Навбаҳор" 5 332 нафар мухлис гувоҳлигида "Динамо"ни қабул қилган.

"Пахтакор" марказий стадионига мухлислар ташрифининг кескин ошишига нима сабаб бўлди?

Буни бир нечта сабаб билан изоҳлаш мумкин. 

1. ЎзПФЛ барча ўйинлар стартини 20:00 га кўчирди. Бу нафақат ўйинчиларга футбол ўйнаш учун, балки мухлисларга томоша қилиш учун ҳам қулай вақт. 

Қўшимча қиламиз, шунга мос равишда жамоат транспортларининг қатнови ҳам қулайлаштирилса, футбол мухлслари учун айни муддао бўларди. 20:00 да старт оладиган футбол матчи 22:00 лар атрофида якунланади. Хабарингиз бор, пойтахтда бунақа вақтда автобуслар ҳаракати деярли  тўхтайди. Вилоятлардаги ҳолатнику тасаввур қилиб олаверинг.

2. "SFI Management Group" компанияси "Пахтакор" клубининг 80 фоиз акциясидан воз кечгач, бу акциялар Тошкент шаҳар ҳокимиятига қайтди. Ҳокимият "Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин кичик консерт дастурини ташкил қилди ва танаффусда мухлислар учун ютуқли совғалар ўйналди. Бу ҳам ишқибозлар эътиборини тортадиган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

3. Марказий ўйин. Иккала клуб 10-турга қадар мусобақа жадвалида 1 ва 2-ўринларни бўлишиб турганди. Ўзбекистон чемпионатининг етакчилари тўқнашгани учун ҳам ўйинга нисбатан мухлисларнинг қизиқиши ортган бўлиши мумкин.

4. Жиззахлик мухлисларнинг салмоғи. "Пахтакор" олдинги турларда Муборак ёки Қўқон жамоаларини қабул қилган бўлса, бу гал нисбатан яқинроқдаги Жиззах клуби билан тўқнашди. Бу ўз-ўзидан меҳмон жамоа мухлислари рақамларни кўтариб юборди, деган хулосани ҳам ўртага ташлайди.

P.s. Лекин, бунга қўшилмаймиз. Стадионга келганлар "Сўғдиёна" мухлислари жойлашган сектор тўлмаганига гувоҳ бўлишди.

5. Футбол соғинчи. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада 1 ойлик танаффус юзага келди. Табиийки, ишқибозлар футболни соғинишган ва рақамларнинг ўзишига бу ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин.

6. "Мажбурий-ихтиёрий" ташриф. Ўйиндан кейин мухлисларнинг асосий қисмини ҳокимият ва шаҳар ҳокимига алоқадор бўлган бошқа корхоналар ходимлари ташкил қилгани ҳақида гапирганлар ҳам топилди. Аммо, ҳозирча ҳеч қайси корхона ходимларининг эътирозлари ҳақида эшитмадик.

Хуллас, "Пахтакор"нинг уй учрашувини кузатиш учун катта танаффусдан кейин яна 10 минг нафар мухлис келди. Бу кўзни қувонтирадиган ҳолат, албатта. Юқорида мухлислар оқимининг ўсишига таъсир кўрсатган эҳтимолий омиллар ҳақида шахсий қарашларимизни келтирдик. Қадрли мухлис, сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

Ф. Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика