RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Пахтакор" 1-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Новости

"Пахтакор" 1-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг тафсилотларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


Ўйиннинг 21-дақиқасида Исмоил Гонсалвеш рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблашди. 

23-дақиқада стадионнинг иккита прожектори ўчиб қолди ва ўйин тўхтаб қолди. Тахминан 7-8 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилди ва баҳс давом эттирилди. 

33-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Дилмурод Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Биринчи таймга 9 дақиқа қўшиб берилди.

45+2-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Гриффитс боши билан дарвозага зарба берди, Азамат Исроилов дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

49-дақиқада бурчак тўпидан кейин Безерра боши билан зарба берди, дарвоза олдида турган Шерзод Аъзамов ҳисобни очди - 1:0.

82-дақиқада Машарипов пенальти ишлади ва уни Исмоил Гонсалвеш аниқ амалга оширди - 2:0. 

Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди.


Пахтакор

Шерзод Агзамов - 49', Исмоил Гонсалвеш - 82'

Суперлига. Тур 1

02/03/2018, 20:00

0
:
2
Завершен

Согдиана

45'
90'
43'  Марко Симич
46'  Джамшид Искандеров (Дильшод Рахматуллаев)
49'  Шерзод Агзамов
49'  Тиаго Безерра
78'  Ростин Гриффитс
82'  Исмоил Гонсалвеш
82'  Джалолиддин Машарипов
86'  Тиаго Безерра (Жасур Яхшибаев)
90'  Джалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов)
58'  Тохиржон Шамситдинов (Сардор Кулматов)
58'  Дониёр Хасанов
66'  Дониёр Хасанов (Икбол Маликжанов)
81'  Азамат Исроилов (Иззат Абдуллаев)

“Пахтакор” (Тошкент) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 2:0
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), А.Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Шерзод Аъзамов 49, - 1:0 (Тиаго Безерра). Исмоил Гонсалвеш 82 пенальти, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов).

“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра (Жасурбек Яхшибоев, 86), Жалолиддин Машарипов (Достон Иброҳимов, 90), Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров (Дилшод Раҳматуллаев, 46), Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Азимжон Аҳмедов, Жасурбек Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Владимир Козак

"Сўғдиёна": 23.Дилшод Хамроев, 26.Акмал Холмуродов (с), 4.Элёр Орифов, 33.Тохир Шамситдинов (2.Сардор Қулматов, 58), 6.Дилмурод Каримов, 31.Жаҳонгир Абдумўминов, 19.Алишер Зиявуддинов, 8.Дониёр Ҳасанов (20.Иқбол Маликжонов, 66), 9.Сардор Азимов, 3.Азамат Исроилов (77.Иззатилла Абдуллаев, 81), 10.Шоҳруз Норхонов.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Фарҳод Мираҳматов, 15.Шоҳруҳ Холматов, 7.Дониёр Одилов, 85.Руслан Мелзиддинов
Огоҳлантиришлар: Марко Симич 43, Дониёр Ҳасанов 58, Ростин Гриффитс 78,

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика