RU

Последние новости

18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:49Суперлига. "Нефтчи" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум!  5 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  1 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  3 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6 16:05Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?  2 15:55ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак  1 15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:00"Бавария" Доннаруммага қизиқмоқда  1 14:38Англия терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  5 14:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  1 14:05Модрич: "Ҳар уч кунда ўйнай оламан"  5 13:41Ўзбекисион U-18 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати  6 13:24Суперлига. 2-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Хоразм" ва "Бухоро" 1 нафардан йўқотишга эга  1 13:01Александр Кержаков Ўзбекистондан тушган таклифни рад этган  15

"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Учрашувга оид маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Учрашувга оид маълумотлар

11 март куни олий лиганинг 2-турида "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Тайёргарлик
1-турни ҳар икки жамоа ғалаба билан якунлади. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоамиз Қибрайда чоршанба кунидан ўйинга фаол тайёргарликка киришади. Қўқонликларнинг янги устози Мурод Исмоилов эса шогирдлари билан аллақачон бу жараённи бошлаб юборган. Жамоалар сафида учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
 
Қарама-қаршилик
Ҳозиргача жамоалар олий лига тарихида 20 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 12тасида "Пахтакор", 5тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган. 3 баҳс дуранг билан тугаган. "Шерлар" 59, қўқонликлар 33 марта гол уришган. Тошкентда ўтган 10 беллашувнинг 9тасида жамоамиз зафар қучган. Бир бор меҳмонларнинг қўли баланд келган. Сўнгги 7 ўйинда "Пахтакор" Тошкентда фақат муваффақият қозонган.
 
Ўйин расмийлари
Беллашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Шу пайтгача Толибжонов олий лигада жамоамиз иштирокидаги 16 баҳсни бошқарган. Уларнинг 15тасида ғолиб чиққан "Пахтакор" бир бор дурангга имзо чеккан. Қанотларда унга Артём Калинин ва Баҳодир Баҳромов ёрдам беради.
 
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).
 
Чипталар
Чипталарни ўйин куни "Пахтакор" стадиони кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилиш имкониятига эга бўласиз.
 
Ёшлар таркиблари баҳси 10 март, пайшанба куни соат 16:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 11 март, жума куни 17:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни мамлакатимизнинг энг совриндор клуби ва ўзбек футболи ватани шаҳри жамоалари ўртасидаги беллашувга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика