RU

Последние новости

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  2 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  2 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  11 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

"Пахтакор" - "Қизилқум". Учрашув ҳақида маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Қизилқум". Учрашув ҳақида маълумотлар

21 сентябрь куни "Пахтакор" 20-турнинг қолдирилган ўйинида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мавсумни анча барқарор ўтказаётган "Қизилқум" таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепмоқда. Шу сабабли бизни қизғин ва мураккаб кечиши кутаётган ўйин кутиб турибди. Охирги турда навоийликлар "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоалар таркибида бир нафардан йўқотиш мавжуд. "Пахтакор"дан Жавоҳир Соҳибов, "Қизилқум"дан Файзулла Қамбаров сариқ карточкалар сабабли майдонга тушмайди.

Қарама-қаршилик

Жамоалар олий лига тарихида 33 бор куч синашганлар. 27 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 90 марта гол уриб, 19 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 16 баҳснинг 13тасида жамоамиз зафар қучган. 2 бор дуранг кузатилиб, "Қизилқум" бир сафар устун келган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 20 сентябрь куни Қибрайда соат 16:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 21 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика