RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  10 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  66 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди Новости

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди

"Металлург" билан учрашувда Азиз Турғунбоев киритган тўп "Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 2000-голига айланди.

"Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк голини Олег Синелобов 1992 йил Косонсойда "Косонсойчи" жамоаси дарвозасига урган. 100-гол эса Шуҳрат Мақсудов ҳисобига ёзилган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Улуғбек Рўзимов икки бор юбилей голлари муаллифига айланган. Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих ҳам шундай натижага эришган. Гейнрих "Пахтакор"нинг 1000-голини ургани эътиборга молик. 2005 йил Тошкентда "Металлург"га қарши беллашувда у бундай натижага муваффақ бўлган. Марат Бикмаев "Андижон" билан баҳсда 1800-тўпни киритганди. "Бухоро" билан баҳсда 2020 йил Игорь Сергеев 1900-тўпни киритган. Бекободда "Металлург"га қарши беллашувда эса Азиз Турғунбоев 2000-гол муаллифига айланди.

Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг

1 - Олег Синелобов

100 - Шуҳрат Мақсудов

200 - Улуғбек Рўзимов 

300 - Улуғбек Рўзимов 

400 - Самад Нарзиқулов

500 - Игорь Шквирин

600 - Соли Қурбонов

700 - Леонид Кошелев 

800 - Сервер Жепаров 

900 - Зайниддин Тожиев 

1000 - Александр Гейнрих 

1100 - Ихеруоме Уче

1200 - Зайниддин Тожиев 

1300 - Александр Гейнрих 

1400 - Шерзод Каримов 

1500 - Ойбек Қиличев 

1600 - Станислав Андреев 

1700 - Игорь Сергеев

1800 - Марат Бикмаев

1900 - Игорь Сергеев

2000 - Азиз Турғунбоев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика