RU

Последние новости

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  3 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

"Пахтакор" ўз уйида "Қизилқум"ни мағлуб этди Новости

"Пахтакор" ўз уйида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
26-дақиқада деярли майдон марказида белгиланган жарима тўпини Андреев жарима майдони ичига оширди, бу ерда ҳимоячилардан баландроқ сакраган Кахи Махарадзе боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0. Учрашув айнан шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) 1:0
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), Р. Фозилов (Наманган), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Гол: Кахи Махарадзе 26
"Пахтакор":
Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 82), Кахи Махарадзе (сардор), Владимир Козак (Шерзод Каримов, 61), Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 65), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев
Захира: Никита Рибкин, Тимур Ҳакимов, Анвар Солиев, Аббос Махситалиев

"Қизилқум":
Артём Макосин, Акмал Холиқов (сардор), Акмал Рустамов (Асқар Муҳиддинов, 67), Наврўзбек Олимов (Фарруҳ Ҳайдаров, 46), Владимир Шишелов, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Ғайрат Жумаев, 30), Азизбек Усмонов
Захира: Эркин Жабборов, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов, Файзулла Қамбаров,

Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов, Наврўзбек Олимов, Жамшид Искандеров, Даврон Ҳошимов.

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди
90.
Шишеловнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозага аниқ борди, Лобанов ўз ўрнида
87.
Жамшид Искандеров жарима тўпини рақиб жарима майдони ичига оширди, Макосин тўпни қайтариб юборди.
84.
Яна бир бор Машарипов дарвозага зарба берди, жуда кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди
82. Ўзгариш.
"Пахтакор". Акбар Исматуллаев ўрнига Камолиддин Тожиев тушди
81.
Владимир Шишеловнинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
80. Огоҳлантириш.
"Пахтакор". Даврон Ҳошимов
79.
Стадионга ўйинни кўриш учун 4262 томошабин ташриф буюрди.
77.
Мерзляковнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
75.
Яна бир вазият! Машарипов 11 метрлардан дарвозага зарба берди, Макосин тўпни қайтарди!
72. Хавфли вазият. Искандеровнинг пасидан сўнг Мерзляков чап қанотдан олдинга ўтди, дарвозага берилган зарба узоқ устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
70.
Майдон эгалари катта ташаббусга эгалар. "Қизилқум" футболчилари баъзи-баъзида қарши ҳужумга ўтиб туришибди
67. Ўзгариш.
"Қизилқум". Акмал Рустамов ўрнига Асқар Муҳиддинов тушди.
65. Ўзгариш. "Пахтакор".
Станислав Андреев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
63.
Шерзод Каримов томонидан амалга оширилган жарима тўпидан сўнг Макосин ўзини кўрсатди.
61. Ўзгариш.
"Пахтакор". Владимир Козак ўрнига Шерзод Каримов тушди
57.
30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Егор Кримец амалга оширди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
52.
Хавфли вазият. Сергеев тўпни Искандеровга оширди, Жамшид орқароқда турган шеригига қолдирди, ҳимоячилар буни тушуниб тўпни қайтаришди
50.
Майдон эгалари жарима тўпини амалга оширишди, Исматуллаев-Андреев комбинациясидан сўнг Стас тўпни жарима майдонига оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
46. Иккинчи бўлим бошланди.
46. Ўзгариш.
"Қизилқум". Наврўзбек Олимов ўрнига Фаррух Хайдаров тушд
Танаффус
45.
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
40. Хавфли вазият!
Руслан Вагапов ўнг қанотдан марказга қараб юрди ва чап оёғи билан дарвозага зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб олди.
35.
Андреев белгиланган жарима тўпини амалга оширди, Макосин осонгина тўпни қайтарди.
30. Ўзгариш.
Шерали Жўраев ўрнига Ғайрат Жумаевга тушди
29. Огоҳлантириш.
Жамшид Искандеров
28.
Яна бир хавфли вазият! Искандеров тўпни чап қанотдан олдинга ўтаётган Андреевга оширди, Стас тўпни ошириш ўрнига дарвозага ноаниқ зарба берди
26. Деярли майдон марказида белгиланган жарима тўпини Андреев жарима майдони ичига оширди, бу ерда ҳимоячилардан баландроқ сакраган Кахи Махарадзе боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0

26. ГОЛ! 1:0. Кахи Махарадзе
22. Сергеев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди
18. Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан қилган рейди ажойиб чиқди, унинг оширган тўпини Андреев дарвозага йўллай олмади. Бурчак тўпидан сўнг тўп Кримецга тегиб майдонни тарк этди.
17. Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда
15. Игорь Сергеев! Рақиб жарима майдони ичида турган ҳужумчининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
9`. Огоҳлантиришлар. Элдор Бойматов, Наврўзбек Олимов
7`. Сергеев дарвоза ёнида тўпни Андреевга оширди, Стас тўпга ета олмади.
3` "Шерлар" "Қизилқум" дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Жамшид Искандеровнинг фаоллиги эвазига "шерлар" катта устунлик билан ҳаракат қилишмоқда. "Қизилқум" посбони Артём Макосин ҳозир жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

2` "Пахтакор" ўйинни шиддатли ҳужумлари билан бошлади.

1` Ўйин бошланди
- Учрашув соат 17:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика