"Пахтакор" ОЧЛ антирекордини қайд этди
23 апр 2022 12:30
Новости
"Пахтакор" ОЧЛ антирекордини қайд этди
Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Сепахон"га мағлуб бўлди (1:2).
Ушбу мағлубиятдан кейин "шерлар"нинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди. Шундай қилиб, "Пахтакор" ўз тарихида 12-марта Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетди ва мусобақа антирекордини қайд этди.
Тошкент клуби 17-марта мусобақа гуруҳ босқичида ўйнаганини эслатиб ўтамиз. Бу борада "Пахтакор" "Ал Ҳилол" билан бирга ОЧЛ рекордчиси ҳисобланади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии