"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди
24 янв 21:54
Новости
"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди
Бугун "Пахтакор" Туркиядаги иккинчи йиғинидаги илк назорат ўйинида Сербиянинг "Раднички Ниш" жамоасига қарши майдонга тушди.
Унда серблар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Пахтакор" таркибидан голни Диёр Холматов киритди.
“Пахтакор” - “Раднички Ниш” (Сербия) 1:2
Гол: Диёр Холматов.
Асосий таркиб: Никита Шевченко, Дилшод Саитов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Шаҳзод Азмиддинов, Абдулла Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев, Резан Башар, Улуғбек Ҳошимов, Фламарион.
"Пахтакор" Туркия йиғинлари доирасида олтинчи баҳсини ўтказди. Жамоа шуларнинг 3тасида мағлуб бўлди, шунингдек, 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этилди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии