RU

Последние новости

10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  2 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  6 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  14 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  14 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  31 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  16 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  24 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  327 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3

"Пахтакор" - "Нафт Теҳрон". Тома Масааки бошқарган ўйинда фақат бир марта ютганмиз Новости

"Пахтакор" - "Нафт Теҳрон". Тома Масааки бошқарган ўйинда фақат бир марта ютганмиз

Эртага ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашуви бўлиб ўтади. Бу баҳсни япониялик Тома Масааки бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
1973 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Ушбу ҳакам "Пахтакор" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. 2013 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Лаҳвия"га қарши сафардаги баҳсда қатарликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишганди.

2013 йилги ОЧЛ плей-оффида "Локомотив" БААда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу ўйинни ҳам айнан Масааки бошқариб борганди.

Ушбу ҳакам "Бунёдкор" иштирокидаги тўртта учрашувда ишлаган. 2009 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида Тошкентда ўтган "Сепахон"га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. 2011 йил гуруҳ босқичида "Бунёдкор" ўз уйида "Ал Иттиҳод"га (0:1), 1/8 финалда "Сепахон"га сафарда (1:3) ютқазиб қўйган. Ўтган йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига Тошкентда мағлуб бўлишган (1:2).

Масааки Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг учта ўйинида бош ҳакам бўлган. 2010 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида жамоамиз Ироқни 2:0 ҳисобида таслим қилган.

2012 йил март ойида "Жар" стадионида Лондон олимпиадаси саралаши доирасида БААга имконият бой берилган (2:3) учрашувда ҳам айнан шу ҳакам ишлаганди. 2012 йил U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика