RU

Последние новости

09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

"Пахтакор" - "Металлург". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Новости

"Пахтакор" - "Металлург". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 5-турида "Пахтакор" 7 апрель куни "Металлург"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Шу сабабли жума кунги беллашувда улар мухлислари қаршисида ўзларини оқлаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар ўртасида 38 учрашув ўтказилган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 ўйин дуранг билан тугаган, яна шунча беллашувда бекободликлар зафар қучганлар. "Шерлар" рақиб дарвозасига 100 гол уришган бўлса, "Металлург" 31 тўп киритган. Тошкентдаги 19 ўйиннинг 17тасида жамоамиз муваффақиятга эришган, 2 тўқнашув дуранг билан якунланган.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Жорий мавсум 1-турда у "Қизилқум"га қарши беллашувни бошқарганди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари ўйини 6 апрель, пайшанба куни Қибрайда 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 7 апрель, жума куни 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика