RU

Последние новости

17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  4 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  13 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью Новости

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

24-турда "Пахтакор" яна бир дербида майдонга тушади.

11 карра мамлакат чемпионига айланиб улгурган "Пахтакор" 24-турда охирги икки мавсумда чемпионлик учун курашда айнан жамоамиздан енгилган "Локомотив"ни қабул қилади. Жамоалар учрашувга йўқотишларсиз етиб келишмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаши, шубҳасиз. "Локо" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб собиқ футболчилари тўп тепаётганини барча яхши билади.

Қарама-қаршилик
Жамоалар ҳозиргача олий лигада 23 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида "Пахтакор" устун келган. 3 баҳс рақиб ютуғи билан тугаган бўлса, 5 бор дуранг натижа кузатилган. "Шерлар" 54, "темирйўлчилар" 20 бор тўп киритишган. Ўз майдонимиздаги беллашувларда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Бу тарафдан яққол устунлик "Пахтакор" тарафида.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Биринчи даврадаги беллашувда ҳам айнан ушбу ҳакамлар ишлашганди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Асосий жамоалар баҳси 28 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни муҳим учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Чипталар стадион кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика