"Пахтакор" кеча БАА йиғинини бошлади
17 янв 2020 10:59
Новости
"Пахтакор" кеча БАА йиғинини бошлади
"Пахтакор" 16 январь куни БААнинг Абу Даби амирлигида хориж йиғинини бошлаб юборди.
Дастлаб Тошкентдан Дубайга парвоз қилган "Шерлар" сўнг Абу Даби амирлигига автобусда етиб боришди. У ерда "Marriott" меҳмонхонасига жойлашган жамоа шу куннинг ўзида машғулот ўтказди.
Бир соатдан ортиқ вақт мобайнида футболчилар дастлаб жисмоний машқлар билан қизишиб олгач, кейин тўп билан ишлашга ўтишди. Кеча икки маҳал машғулот ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида учта назорат беллашуви ўтказиш мўлжалланган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 25 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии