RU

Последние новости

20:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  1 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  50 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  9 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  2 18:34Раньери: "Шомуродов майдонда бор куч-ғайратини сарф этади. Уни шунинг учун ҳам яхши кўраман"  7 18:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойдаги илк машғулотини ўтказди  0 18:10Бешта клуб Мюллерни ўз сафига қўшишдан манфаатдор  0 17:47Ямалнинг отаси испаниялик мухлислар Ламин билан фахрланишлари кераклигини таъкидлади  12 16:55"Барселона" "Аталанта" ҳужумчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр  5 16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  11 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   33 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  2 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  15 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2

"Пахтакор" Гриффитс ўрнига футболчи топди Новости

"Пахтакор" Гриффитс ўрнига футболчи топди

"Пахтакор" жамоасини яқинда австралиялик Ростин Гриффитс тарк этди.

Жамоада эндиликда осиёлик легионер лимити бўшаб қолди. Тасдиқланмаган, аммо бизга маълум бўлган хабарларга кўра, "Пахтакор" жамоаси ўз таркибига "Бухоро"да тўп тепаётган туркманистонлик легионер футболчи Арслонмурот Амоновни қўшиб олишни истамоқда. Суперлиганинг апрель ойи футболчисига айланган Арслонмурот Амоновга "Пахтакор" томонидан қизиқиш бўлмоқда. Аммо ҳозирча томонлар келишувга эришишгани йўқ.

Афтидан "Пахтакор" клуби бўшаб қолган осиёлик легионер лимитини Арслонмурот Амонов билан тўлдиришга қарши эмас. Лекин "Бухоро" жамоаси ўз етакчисини қўйиб юбориши осон бўлмайди.

Қайд этиш керак, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада қисқа танаффус юзага келган. "Бухоро" футболчиси Арслонмурот Амонов эса ҳозирда ўз юртида ҳордиқ чиқармоқда. Кўп нарса Амонов юртимизга қайтиб келганидан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суперлигада трансфер ойнаси 17 июнь куни очилади.


Рейтинг: -89   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика