RU

Последние новости

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди Новости

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига қизиқиш катта, десак муболаға бўлмайди.

Мана шундай қизиқарли ўйинлар олидидан ҳаммада турлича тахминлар ва фикрлар юзага келади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида ҳали сафарда мағлубиятга учрагани йўқ. "Пахтакор" эса бир ярим ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ўйин ўтказади. Икки жамоа шу кунга қадар 30 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 18тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 5та ўйинда "Қўқон-1912" ғалабани тантана қилган. Яқинда хабар берганимиздек "шунқорлар" 2015 йилдан бери сафарда "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти.

Юқорида тилга олинган фактлардан ҳам билса бўладики, мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин ўз вақтида мана шу икки клубда фаолият олиб борган Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий 2015 йилнинг иккинчи ярими ва 2016 йилнинг биринчи яримида "Пахтакор", 2016 йилнинг иккинчи давраси ва 2019 йилнинг биринчи даврасига қадар "Қўқон-1912" жамоасини бошқарган. 


"Олдиндан бир нарсани айтишим керакки, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Икки жамоа ҳам чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Бугун "Пахтакор" ўз мухлислари қаршисида очиқ футбол кўрсатишини тахмин қиляпман. Қолаверса "Қўқон-1912" ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Уларнинг таркибида ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган футболчилар йиғилган. Менимча кўп гол кўрамиз. Тўғри майдон эгалари кучли. Бироқ футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бунинг сабаби эса сўнгги пайтларда кўп ўйинлар ўтказганидадир. "Қўқон-1912"да эса ўйинни ўз қўлига оладиган ижрочилар кўп. Мурод Ҳолмуҳаммедов стандарт вазиятларда яна ўзини кўрсатса ажаб эмас. Шунингдек дарвозабон Музаффар Абдуллаев бу йил ўз дарвозасидан кам гол ўтказди. Айни пайт Қўқондаман. Албатта "Қўқон-1912"га мухлислик қиламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика