RU

Последние новости

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  5 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ Новости

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди, таркибда Сергеев йўқ

Айни пайтда клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўзбек клубларида ичида биринчи бўлиб хориж йиғинига йўл олди.

Олдинроқ клуб матбуот хизмати хабар берганидек, ушбу йиғин 21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида ташкиллаштирилади. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида "шерлар" Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)


Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.


Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.

Мураббийлар - Гоча Ткебучава, Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.

Техник директор - Собир Ходиев.

Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.

Шифокор - Умид Баҳромов.

Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.

Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.

Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.

Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.


Кўриб турганингиздек, БААга 27 нафар футболчи кетган ва улар орасида ҳужумчи Игорь Сергеев йўқ.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика