RU

Последние новости

23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  3 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  10 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  1 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18

"Пахтакор" "Динамо"ни мағлубиятга учратди Новости

"Пахтакор" "Динамо"ни мағлубиятга учратди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви якунига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


"Пахтакор" - "Динамо" 2:0
18 апрель 2019 йил. "Пахтакор" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Фаррух Янсупов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Сидиқов 75, Машарипов 81.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Егор Кримец (С), Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Одилбек Ҳамробеков 45), Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Игорь Сергеев 86), Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 70), Марат Бикмаев
Захира: Элдорбек Суюнов, Акром Комилов, Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Собит Синдаров.

"Динамо": Шоҳруҳжон Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров 62), Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев 67), Сардорбек Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов (Низомжон Норов 78).
Захира: Шоҳруҳжон Раимов, Аваз Агалиев, Воҳид Шодиев, Комил Шарофутдинов, Обиджон Ҳакимов, Дилмурод Каримов.


Пахтакор

Жавохир Сидиков - 75', Джалолиддин Машарипов - 81'

Суперлига. Тур 5

18/04/2019, 18:15

0
:
2
Завершен

Динамо

45'
90'
45'  Садриддин Абдуллаев (Одилжон Хамробеков)
70'  Достонбек Хамдамов (Жасур Яхшибаев)
75'  Жавохир Сидиков
81'  Джалолиддин Машарипов
86'  Драган Черан (Игорь Сергеев)
62'  Кадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров)
67'  Дамир Темиров (Сирож Хамраев)
78'  Ихтиёр Ташпулатов (Низамжон Норов)



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Асосий вақтга +3 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБА! Яхшибоев "Динамо" устунини нишонга олди.

86. Ўзгариш. Драган Черан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Игорь Сергеей туширилди.

85. "Динамо" ҳужумни давом эттирмоқда. Бурчак зарбаси жуда хавфли чиқди, аммо берилган зарба бироз ноаниқ кетди.

83. Эминов "Пахтакор" дарвозасига зарба берди, аммо Қувватов сейв амалга оширди.

81. ГОООЛ! МАШАРИПОВ ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Жалолиддин жарима майдончаси ташқарисидан Шоҳруҳ Эшбўтаев дарвозасининг яқин бурчагини нишонга ола билди. 2:0

78. Ўзгариш. Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Низомжон Норов майдонга тушди.

75. ГОООЛ! СИДИҚООВ! Яқинда майдонга тушган Яхшибоевнинг узатмасини Жавоҳир боши билан голга айлантирди.

70. Ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнини Жасур Яхшибоев эгаллади.

67. Ўзгариш. Дамир Темиров ўрнига Сирож Ҳамроев майдонга тушди.

63. Қарши ҳужумлар кетма-кетлиги! Аввалига Самарқанда клуби вакиллари тезкор қарши ҳужум уюштиришди, бироқ Қувватов узатмани эгаллаб, ўз жамоасининг "котратака"си бошланишига имкон яратди. Бикмаев йўллаган зарбани Эшбўтаев қайтарди.

62. Ўзгариш. Қадамбой Нурметов ўрнига Амиржон Сафаров майдонга тушди.

60. ЧЕРАН! Стандартдан узатилган тўпни Драган дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо зарба йўналиши бироз ноаниқ бўлди.

58. БИКМАЕВ! Бу сафар Марат дарвоза тўсинини нишонга олди.

57. "Пахтакор" катта куч билан ҳужумга ўтган, аммо голга аниқ зарба етишмаяпти.

56. МАШАРИПОООВ! Жалолиддин берган зарба тўсинга тегди!

55. ҲАМДАМОВ! Достоннинг зарбасини "Динамо" посбони Эшбўтаев қайтаришга муваффақ бўлди, ажойиб сейв.

54. "Пахтакор" жарима зарбасига эга бўлди. Бикмаев бу учрашувда ҳам стандартдан гол уришга уринди, бироқ у тепган тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

49. Машарипов узатмасидан сўнг "Динамо" посбони тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди, бурчакдан узатилган тўпни Жалолиддин дарвозага буришга уринди, бироқ ноаниқ.

48. "Динамо" таймни фаол бошлади. Самарқанд жамоаси бурчак зарбаси амалга оширди, бироқ бундай наф чиқара олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45. Ўзгариш. Садриддин Абдуллаев ўрнига Одилбек Ҳамробеков майдонга тушди.

41. "Динамо" хавфли ҳужум амалга ошираётган эди, аммо самарқандлик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги сабаб хавф ўз-ўзидан йўққа чиқди.

39. "Шерлар"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Бикмаев деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

38. Машарипов рақиб жарима майдончасига кириб, "Динамо" дарвозаси томон зарба берди, бироқ Эшбўтаев тўпни қайтарди.

35. Тўп назорати "Пахтакор"да бўлишига қарамай улар "Динамо" ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти. Самарқандликлар эса имкон бўлди дегунча қарши ҳужумлар уюштиришмоқда.

30. Ўйин темпи янада пасайди. Жамоалар кўпроқ марказда тўп алмашишмоқда.

25. Ҳозирча ҳеч бир жамоа голга тортадиган вазият ярата олгани йўқ. Ўйин темпи баланд эмас.

21. Лоқаев Қувватов дарвозасига зарба берди, аммо "Пахтакор" посбони тўпни эгаллаб олди. 

19. "Динамо" қарши ҳужумга ўтди, Сардор Эминов узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уринди, ноаниқ.

17. "Пахтакор" кетма-кет иккита ҳужум амалга оширди. Аввалига Сайфиев чап қанотдан ҳужум уюштирди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Кейинги ҳужумда Абдуллаев узоқ масофадан "Динамо" дарвозасига зарба берди, Эшбўтаев ўз ўрнида.

11. ЗАРБА! Достон Ҳамдамовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

9. Акмал Холмуродов Черан томонидан уюштирилган ҳужумни қайтариб қолди

8. Навбатдаги хавфли ҳужум! Қарши ҳужумда Жасур Азимов рақибни жазолаши мумкин эди, аммо Нурметов офсайдда қолди...

7. Бикмаевнинг узатмасидан сўнг Машарипов қулай вазиятда ноаниқ зарба берди

5. Мезбонлар Жасур Азимовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.

4. Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасини Симич қайтириб қолди.

2. "Динамо" илк дақиқаларданоқ қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди. Жасур Азимовнинг тўп оширидан сўнг, Миркомил Локаев зарба берди, ноаниқ. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин соат 18:15да бошланади.

 

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика